Тошкент ҳокимлиги Миллий боғ ҳудудида маданий-маърифий комплекс қурилиши бошланганлиги ҳақида хабар берди. Бу ерда жойлашган «Наврўз» тўйхонасининг бузилиши пойтахт аҳолиси учун кутилмаган янгилик бўлди. Унинг ўрнига 1,5 млн китоб фондига эга кутубхона қурилиши кутилмоқда. «Газета.uz» мухбири қурилиш жойида бўлди.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип 99 ёшида вафот этди.
Долларнинг расмий курси 4 сўмга кўтарилди ва жами 10 478 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз арзонлади.
Тошкентнинг Яккасарой туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Дам олиш кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7−12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17−22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2−3 даража паст бўлади.
«Ўзавтосаноат» компаниясининг Boston Consulting Group билан ҳамкорликда ташкил этилган трансформация офиси ўз ишини бошлади. У ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш ҳамда компанияни хусусийлаштириш босқичига тайёрлашга ёрдам бериши керак.
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород энергетикасини ривожлантириш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
Келаси ҳафта Шавкат Мирзиёевнинг Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти режалаштирилмоқда. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
7 апрелдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампирдан ташқари барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилди.
ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде келаси ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради.
Шавкат Мирзиёев ишдан олинган сектор раҳбарларини «сиёсатга ҳиёнатчи» деб атади. «Ишдан олинганлар ишлаган давридан бошлаб ҳамма ойлигини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқазиб, „хиёнатчи“ деб бериш керак», — деди президент.
Тошкент шаҳар ва Фарғонадаги чиқиндиларни йиғиш пунктларида ишлатилган батарейкаларни йиғиш учун контейнерлар ўрнатилди. Ҳозирда улар 171 та ташкил этмоқда ва кейинчалик республиканинг барча чиқинди йиғиш жойлари қамраб олиниши кўзда тутилган.
Депутат Дониёр Ғаниев Ангрендаги шина заводи лойиҳаси охиригача ўйланмагани ва самарасиз фаолият юритаётгани масаласини кўтариб чиқди. Ҳисоб палатаси раҳбари ўринбосари Баҳодир Туробов эса мазкур лойиҳа бўйича материаллар Президент администрацияси топшириғи билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилганини маълум қилди.
Хитойнинг қашшоқликка қарши курашиш тажрибаси ҳақидаги Оқ китоби, Мозамбикда 12 чет элликнинг ўлдирилгани, Мадриддаги намойишларда иккита партия аъзоларининг тўқнашуви ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон президенти республикадаги саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилишини қайд этди. Алишер Султонов, Шерзод Ҳидоятов ва Абдураҳмон Абдувалиевга саноат зоналаридаги электр энергия, газ, сув ва йўл билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш топширилди. Бизнес-омбудсман эса айбдорларни ишдан олиш ва жаримага тортиш бўйича таклиф киритади.
Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади. Унда фазовий маълумотлар, ноширлик фаолияти, психиатрия ёрдамига оид қонунларни кўриб чиқиш режа қилинган. Қолаверса, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳамда Марказий банкнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳамда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига ҳайфсан берди. Бундан ташқари, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида камчиликларга йўл қўйган бир қатор сектор раҳбарлари ишдан олди.
Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келиши маълум қилинди. Президент ушбу ойни муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган видеоселекторда давлат раҳбари сектор раҳбарлари ишдан олиниши ҳақида гапирди. «3 ойда ўзгариш бўлмаса, биринчи раҳбарларни ҳам ишдан оламан», — деди президент.
Долларнинг расмий курси 6 сўмга арзонлади ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса қимматлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг