Архив

«Биз учун фактлар гапиради». ДИИҲБ Ўзбекистонда референдумни кузатиш миссиясини ишга туширди
29 март 2023, 17:56

«Биз учун фактлар гапиради». ДИИҲБ Ўзбекистонда референдумни кузатиш миссиясини ишга туширди

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш учун миссия очди. «Бизнинг ролимиз аралашиш эмас, балки жараённи кузатиш ва ҳисобот бериш. Миссия учун фактлар гапиради», — деди ҳаракат раҳбари Альберт Йонссон.

Қамчиқ ва Жиззах довонларида туристик автобус ва микроавтобуслар қатновига рухсат этилади
29 март 2023, 17:27

Қамчиқ ва Жиззах довонларида туристик автобус ва микроавтобуслар қатновига рухсат этилади

10 апрелдан Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади. Шунингдек, туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга айрим автотранспортларни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади.

Ўзбекистонга йил охиригача 20 та қўшимча замонавий самолёт олиб келинади
29 март 2023, 17:03

Ўзбекистонга йил охиригача 20 та қўшимча замонавий самолёт олиб келинади

Шавкат Мирзиёев йил якунигача 20 та қўшимча замонавий самолёт олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш топшириғини берди. Шунингдек, 1 майдан водийдан Урганч, Термиз, Бухоро ва Самарқандга ва бошқа маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди.

Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорлик ўрнатмоқда
29 март 2023, 17:02

Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон энергетика вазири ва Huadian Xinjiang компанияси раҳбари Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолади.

Ўзбекистонда аҳоли учун «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
29 март 2023, 16:45 1

Ўзбекистонда аҳоли учун «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини 2023 йилда ошириш режалаштирилмаган. «Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, ижтимоий нормалар муҳокама қилиняпти», — деди вазир ўринбосари.

Божларнинг нолга туширилиши озиқ-овқат ва товарлар нархи ҳамда иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
29 март 2023, 15:48

Божларнинг нолга туширилиши озиқ-овқат ва товарлар нархи ҳамда иқтисодиётга қандай таъсир қилади?

«Йил охиригача айрим озиқ-овқат ва товарлар импорти божларининг нолга туширилиши нархлар пасайишига олиб келади. Аҳолидан тушаётган маблағлар иқтисодиётда талабнинг ўсишини рағбатлантиради», — деди ЎзИТИМ раҳбари Обид Ҳакимов. Иқтисодчи Отабек Бакиров чора нега вақтинча экани бўйича савол қолдирди.

Тошкент вилоятида Open budget`га овоз тўплаш учун ўқувчилардан пул йиғилгани айтилмоқда
29 март 2023, 15:11

Тошкент вилоятида Open budget`га овоз тўплаш учун ўқувчилардан пул йиғилгани айтилмоқда

Тармоқларда Оққўрғон туманида ўқувчиларнинг Open budget лойиҳасига овоз кўпайтириш мақсадида зарур бўлган сим-карталарни сотиб олиш учун мактабга пул олиб бораётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат ўрганилаётганини билдириб, бундай ҳаракатни қоралади.

5+5 ёки 5+7?
29 март 2023, 14:48

5+5 ёки 5+7?

Конституциянинг янгиланиши билан президентнинг амалдаги ваколат муддати ўзгарадими? «Газета.uz» мухбири шу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқуловга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасидаги оддий фуқаролар учун тушунишга қийин бўлган жумлаларга аниқлик киритишни сўради.

«Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналиш очди
29 март 2023, 14:13

«Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналиш очди

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи ва Урганчни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади. Парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанба куни амалга оширилади. Компания Урганчга Москва ва Минералние Водидан ҳам йўловчи ташийди.

Нукус воқеалари бўйича маҳкумларнинг яқинлари улар билан қўшимча учрашувлар ташкил этишни сўрамоқда — комиссия
29 март 2023, 13:39

Нукус воқеалари бўйича маҳкумларнинг яқинлари улар билан қўшимча учрашувлар ташкил этишни сўрамоқда — комиссия

Нукус воқеаларини ўрганиш бўйича комиссия маҳкумларнинг яқинлари улар билан қўшимча учрашувлар ташкил этишни сўраб мурожаат қилганини ва масала кўриб чиқилаётганини билдирди. «Газета.uz»га маълум бўлишича, судланганларнинг аксарияти апелляция аризаси билан мурожаат қилган.

Тошкентда 32 ёшли эркак бувисини ўлдириб қўйди
29 март 2023, 13:21

Тошкентда 32 ёшли эркак бувисини ўлдириб қўйди

Миробод туманида 32 ёшли фуқаро маст ҳолатда ўзининг 84 ёшли бувисини ўлдириб қўйди. Айбланувчи 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистонда 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади
29 март 2023, 12:45

Ўзбекистонда 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади

Президент қарорига кўра, 1 июлдан жисмоний шахсларга айрим давлат кўчмас мулкларини хусусийлаштириш учун онлайн аукционга чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади.

Uzbekistan Airways БАА ва Туркияга парвозлар учун баҳорги чегирмаларни бошлади
29 март 2023, 12:30

Uzbekistan Airways БАА ва Туркияга парвозлар учун баҳорги чегирмаларни бошлади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистондан Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркияга парвозлар учун 40 фоизгача чегирмаларни эълон қилди.

Ўзбекистонда ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат этилди
29 март 2023, 12:12

Ўзбекистонда ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат этилди

28 майдан кучга кирадиган Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларнинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилгани ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланади.

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят сифатида кўрсатгани учун узр сўради
29 март 2023, 11:49

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят сифатида кўрсатгани учун узр сўради

«Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган «Биз томонларда» кўрсатувида Қорақалпоғистон Республикаси номи «Қорақалпоқ вилояти» тарзида намойиш этилди. Телеканал хатолик монтаж жараёни билан боғлиқ эканини билдириб, узр сўради ва «айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилаётганини» қўшимча қилди.

Оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритди
29 март 2023, 11:19

Оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов Албанияда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учта — битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди.

Фарғонада корхона салкам бир йилдан бери табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
29 март 2023, 10:58

Фарғонада корхона салкам бир йилдан бери табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

Қувасой шаҳридаги корхона 2022 йилнинг июнидан бери табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида давлат манфаатларига 18 млрд 314 млн сўм зарар келтирди.

Ўзбекистон Туркиянинг Ҳатай вилоятида 100 та турар жой контейнери ўрнатади
29 март 2023, 10:46

Ўзбекистон Туркиянинг Ҳатай вилоятида 100 та турар жой контейнери ўрнатади

Туркиядаги Сайҳун таълим ва маданият уюшмаси Ҳатай вилоятида 100 та йиғма турар жой контейнери ўрнатади. Контейнерларда ётоқхона, ошхона, ҳаммом ва ҳожатхона бор. Унга бемалол бир оила сиғиши мумкин.

Ноқонуний ушлаб қолинган 27,1 млрд сўм фойда солиғи тадбиркорларга қайтарилди — Солиқ қўмитаси
29 март 2023, 10:29

Ноқонуний ушлаб қолинган 27,1 млрд сўм фойда солиғи тадбиркорларга қайтарилди — Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси бюджетдан ноқонуний ундирилган 27,1 млрд сўмлик фойда солиғи тадбиркорларга қайтарилишини маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, бундай ҳисобдан чиқариш 367 та корхонага таъсир кўрсатди.

Банкларда доллар курси бироз тушди
29 март 2023, 09:44

Банкларда доллар курси бироз тушди

Тижорат банклари 29 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 470 сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг