Бухоро давлат университетида талабаларнинг 8 мартга совғасини «арзимас нарса» деб атаб, «энди ҳаммаси бошқача бўлади» дея огоҳлантирган ўқитувчи ишдан бўшатилди.
Кучли шамол натижасида Хонқа тумани жиноят ишлари бўйича суди биносининг томи қулаб тушди.
Республика махсус комиссияси қарори билан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирусга антиген экспресс тест олиш тартиби 15 мартдан бекор қилинади. 15 мартдан салбий ПЗР тести билан (охирги 72 соат ичида олинган) Ўзбекистонга киришга рухсат берилади. 25 мартга қадар натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган хорижий лабораториялар рўйхати тузилади.
АҚШдаги Миннеаполис шаҳри раҳбарияти полиция томонидан қўлга олинаётганида вафот этган фуқаро Жорж Флойднинг оиласига 27 млн доллар тўлашга қарор қилди. Ушбу товон пули Миннеаполис шаҳридаги полиция ходимлари томонидан одам ўлдирилиши учун тўланган компенсациялар орасида рекорд маблағ бўлди.
АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади. Байден Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
Қирғизистон президенти матбуот котибининг хабар беришича, Қирғизистон Ўзбекистонда жойлашган анклав ҳудуд — Сўх билан авиақатновлар ва транспорт қатновларини йўлга қўйишга, Ўзбекистон эса шу пайтгача «чегара ҳудудлар аҳолиси ўртасида тортишувлар ва сиёсий зиддиятларга сабаб бўлиб келган» Ункар-Тоо ҳудудини бериш тайёр эканлигини маълум қилди.
Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келиб, Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида электр энергиясида узилишлар юзага келган.
Баҳорни кўкатларсиз тасаввур этиш қийин, бунинг учун Zira.uz кўкатли пишириқлар рецептлар тўпламини тақдим этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан бўлиб ўтган видеоанжуманда уни Ўзбекистонга таклиф қилди. Шунингдек, жаҳонда мураккаб эпидемиологик вазият оқибатида инқирозли ҳодисалар кучайиши шароитида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Жума кун тушдан кейин Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади. Бунинг оқибатида уй эгаси ва унинг набираси 50 фоиз термик куйиш билан шифохонага ётқизилган. Таҳминларга кўра, газ ва ҳаво чақнаши газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келган.
Ўзбекистон Про лигаси 2021 йилги мавсуми учун қуръа ташланди. Маросимда лига мусобақаси учун тарихда илк бор элчилар ҳам тайинланди. Блогер ва юморист Элмурод Ҳақназаров ҳамда «Саҳар» мусиқа гуруҳи вакили Aнвар Жўраев мазкур турнирнинг элчилари бўлади. Бундан ташқари, «Саҳар» гуруҳи Про лига мусобақасининг мадҳиясини тайёрлаётгани ҳам айтилди.
Туркия ва Мисрнинг дипломатик алоқаларини қайта тиклаши, Япониянинг чет элдан кунига 2 минггача одам қабул қилиши, IATA’нинг баҳорда халқаро парвозларнинг тикланиши бўйича прогнози ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
13 март — шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбай Раматов фуқароларни мажбурий тартибда ҳашарга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини маълум қилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эса ишонч телефон рақамларини эълон қилди: 71−200−06−00 ва 1176.
Ҳукумат қарори билан «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача (980 минг сўм) миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, дафтарга киритилганларнинг ОТМ шартнома пулини 50 фоизини тўлаб бериш, хорижда даволаниш харажатларининг БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади.
Тошкент ва Янгийўл туманларида $20 минг ва қарийб 149 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда кинемотография академияси ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Академия қошида С. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали ҳамда Тошкент шаҳрида кино санъатига ихтисослашган ўрта таълим мактабини ҳам очиш кўзда тутилган.
Долларнинг расми курси 5 сўмга қимматлади ва жами 10 519 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
ЮНИСЕФ Бухоро вилоятига вакциналарни сақлаш учун совутиш омборларини топширди. Бир йил ичида Ўзбекистондаги яна тўртта омборхона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги технопаркка ташрифи пайтида Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан 20 та тез ёрдам машинаси совға қилинганлигини эълон қилди. Бунга жавобан президент Садир Жапаров совға учун миннатдорчилик билдирди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиевнинг хабар беришича, вилоятларнинг чегара ҳудудида ўтиш пунктлари очилади. Аввалига, чегара пост хизмати пиёдалар учун, уч ой ичида эса — автомобиллар учун очилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг