«Ziyouz.com» портали асосчиси, журналист Давронбек Тожиалиевнинг хабар беришича, у Истанбулга киритилмай, Ўзбекистонга депортация қилинган. Журналистнинг ёзишича, бунга қадар у Туркияга 5 маротаба борган ва ҳеч бирида бу каби муаммо кузатилмаган.
Сирдарё вилоятида профилактика инспектори кафе иш юритувчиси ва уч нафар шахсларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганини суратга олгани учун улар томонидан калтакланган. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
«Газета.uz»нинг Тошкентдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ставка ойлик билан ишлагани ҳақида хабарига муносабат билдирилди. Давлат хизматлари агентлиги ходимлар меҳнатига тўлиқ ҳақ олганини қайд этди. Уларнинг нима сабабдан ва айнан қачондан ярим ставкага ўтказилгани ҳақидаги масала эса очиқ қолмоқда.
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда.
Лондон, Эссекс ва Хартфордширнинг айрим қисмлари коронавируснинг «янги варианти» аниқланганлиги сабабли, 16 декабрдан бошлаб карантиннинг максимал даражасига (учинчи даражали) ўтказилади. Унга кўра, шаҳарда ёпиқ йиғилишлар ҳам тақиқланади.
Коронавирусдан вафот этган шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг опаси Клара Сахарова талаб қилинган 560 миллион сўм ўрнига 462 минг сўм миқдоридаги моддий товон пули тўғрисидаги суд қароридан норози бўлиб, шикоят аризаси ёзмоқчи. Кубатин реабилитация қилинмагунига қадар давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 2,5 йил қамоқда ўтириб чиққан эди. Унинг опаси «Газета.uz»га жиноят иши тафсилотлари, қийноқлар ва Зангиота касалхонасидаги даволаниш ҳақида гапириб берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан эълон қилинган 2020 йилги Инсон камолоти индекси ҳисоботида Ўзбекистон 106-ўринни эгаллади.
CNN, The Insider va Bellincat нашрлари томонидан биргаликда ўтказилган ўрганишларга кўра, Алексей Навалнийга уюштирилган суиқасдда Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) қўли бор эканлиги айтилмоқда. Таъкидланишича, бунда 8 кишининг қўли бор.
Наманган вилоятида ЗИЛ-130 ва Нексия-1 русумли автомашиналар тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди, икки нафар йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Почта бўлимларида аҳолидан тўловларни қабул қилиш кенгайтирилиб, аутсорсинг асосида банк ва давлат хизматларини тақдим этиш йўлга қўйилади.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, 2021 йил 1 мартдан Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.
Тошкентда ноқонуний диний ҳужралар фаолият юритганлиги аниқланди. Ҳужраларда ўқиган 30дан ортиқ болалар калтакланиб, мунтазам равишда оч қолдириш орқали жазоланган.
Туркияда 31 декабрдан 4 январга қадар 24 соатлик комендантлик соати жорий қилинди. Ўтган кунлар давомида мамлакатда 29 617 коронавирус инфекцияси аниқланди ва бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Жо Байден 306 та сайловчининг овозини қўлга киритди ва бу АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади. Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловлардан сўнг мағлубиятини тан олмади.
Россия тинчликпарвар кучлари воситачилиги билан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Арманистонга 44 нафар, Озарбайжонга 12 нафар асирлар етказилди.
Бош прокурорни бир нечта ҳуқуқбузарликлард айблаган Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг важларини «ҳар томонлама ва холисона текшириш» мақсадида Республика идоралараро комиссияси тузилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа учун 93 млн доллар ажратади.
Россия қурилиш вазирлиги ва коммунал хизматлар бошқармаси мигрантларнинг қурилиш ишларига келишлари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради. Қурилиш вазирлиги 1 декабрь ҳолатига кўра мамлакатнинг 77 вилоятидан 50 тасидаги қурилиш майдонларида муҳожирлар етишмовчилиги кузатилаётганини айтган.
14 декабрь куни футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигасининг 2020/2021 йил 1/8 финал учрашувлари учун қуръа ташланди. 1/8 финалнинг дастлабки баҳслари 16, 17, 23 ва 24 февраль кунлари ўтказилади.
Тошкент шаҳар Бектемир туманида ИИО ходимлари томонидан 4 млн сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг