Тошкентда 2019 йилда давлат мулки ижарасининг энг кам миқдори ўртача 70 фоизга ўсди.
Йил давомида Ўзбекистон аҳолиси 597 мингдан зиёдроққа кўпайиб, 33 миллион 254 минг 100 кишини ташкил этди.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Самарқандда куни кеча сунъий қон айлантириш ускунаси ёрдамида тўхтатилган юракда ўн нафар беморда очиқ жарроҳлик амалиёти бажарилди.
ПФЛ спорт бўлими мутахассиси Родион Кондратьев лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига пора олаётган пайтда қўлга олинди.
Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Тошкентда ҳар куни ўртача 2500 киши шахсини аниқлаштириш учун участкаларга олиб келинмоқда. Мазкур амалиётга барҳам бериш учун ИИО ходимлари 3000 та махсус смартфон билан таъминланади.
2019 йил 1 мартга қадар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Тошкент давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга бағишлаб ўтказилган 92 семинарда 10 мингдан зиёд тадбиркор иштирок этди.
Давлат дастурига асосан коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай хизматларни рақамлаштириш белгиланган.
17−18 январь кунлари амалий ташриф билан Ҳиндистонда бўлган президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.
Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 87 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Жўшқин Гужарат — 2019″ IX халқаро инвестиция саммитида сўзга чиқди.
Ўзбекистонда ОТМлар талабалар қабул квотасини мустақил белгилаш имконига эга бўлди. Бунга қадар мазкур квота давлат қабул комиссияси томонидан белгиланар эди.
Тошкентда 1 февралдан чиқиндиларни олиб кетиш ойлик тўлови киши бошига 3900 сўмдан 4500 сўмга оширилади.
«Жўшқин Гужарат» халқаро саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Банкротлик тартиб-таомилини қайта кўриб чиқиш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи президент қарорининг лойиҳаси тайёрланди.
Ҳукумат қарори билан Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н.нинг хонадонида 14 миллион сўмлик, 3 турдаги товар ноқонуний сақлаётганлиги аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг