Депутатлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Шунга ўхшаш лойиҳа 2016 йилда ҳам ишлаб чиқилган, аммо қабул қилинмаган эди. Мамлакатда коронавирусга қарши чеклов чоралари қўлланилиши билан фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун зарурлиги долзарб бўлиб қолди.
Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилиб, БҲМнинг 5 баравари этиб белгиланди. Орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартириш тўлови миқдори эса аввалгидек сақланиб қолди
Ўзбекистон АҚШда жойлашган Sandvine компаниясидан вебсайтларни ва ижтимоий тармоқларни блоклайдиган технологияларни харид қилган. Bloomberg маълумотларига кўра, Миср, Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон каби давлатлар ушбу компаниядан фойдаланувчиларнинг вебсайт-браузерлари тарихи бўйича маълумот йиғадиган технологияларни ҳам сотиб олишган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда COVID-19 билан касалланганлар сонининг бир кунлик рекорд даражадаги ўсишини қайд этди — кунига 338 мингдан ортиқ киши. Аксарият ҳолатлар Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Европага тўғри келмоқда.
9 ой давомида Давлат экология қўмитаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 37 мингдан ортиқ қонунбузарликлар аниқланди. Табиатга етказилган зарар ҳажми 15 млрд сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда. 22 ҳолатда жиноятчиларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Қирғизистон президенти оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган Бишкекда фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Шаҳарга қўшинлар киритилиб, блокпостлар ўрнатилади.
Тошкент ҳайвонот боғининг кўплаб ходимлари севимли жониворларига шунчалик боғланишганки, улар ўз ҳаётларини ишларисиз тасаввур қила олмайдилар. Биз улар билан суҳбатлашдик ва шер нима учун бу қадар семизлигини, пластик қандай хавф туғдиришини ва ҳайвонот боғи ҳайвонларга нисбатан ташриф буюрувчилар томонидан қандай муносабатни кўришни исташини билиб олдик.
Тинчлик бўйича 2020 йилги Нобель мукофоти БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига очлик билан курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун берилди.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари қўшма баёнотида Қирғизистон халқини мамлакатда тинчликни сақлаш ва барқарорликни тиклаш учун ўзига хос доноликни намоён этишга чақириб, барча сиёсий партиялари ва жамоатчилик доиралари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишига умид билдирдилар.
Дам олиш кунлари салқин ҳаво сақланиб туради, 10 октябрь куни кундуз ҳаво ҳарорати 13−17 даражадан юқори бўлмайди. Фарғона водийси жойларда, тоғ ва тоғолди ҳудудларида ёмғир ёғиши кузатилади.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир Кубатбек Бороновнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳукуматнинг ҳам истеъфога чиқарилганини англатади, аммо ҳукумат янги бош вазир жамоа шакллантирмагунча ишлашда давом этади.
Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги соҳасидаги атоқли олим, Фанлар академияси академиги Турсунбой Рашидов 86 ёшида вафот этди.
Президент ва махсус мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университетига ректор этиб тайинланди. ТАТУнинг собиқ ректори Тўлқин Тешабоев эса Тошкент молия институти ректори лавозимини эгаллади.
«Ижтимоий шартнома» орқали нодавлат касб-ҳунар ўқув курсларини битирадиган ёшлар ва аёлларга таълим харажатлари учун 1 миллион сўмгача субсидия берилади. Ўқув курсларини тамомлаб, сертификат олганларга имтиёзли кредитлар ажратиш учун 90 млн доллар ажратилади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков қирғиз халқига навбатдаги мурожаатида ижро ҳокимиятининг қонуний раҳбарлари тасдиқланиб, мамлакат қонунийлик йўлига қайтиши биланоқ истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди.
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. Наманган вилояти прокуратурасини эса эндиликда Жаҳонгир Ҳотамов бошқаради.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вирусга қарши «Ремдесевир» ва гриппга қарши «Инфлювак» дориларининг энг паст, ўртача ва энг баланд чакана нархларини эълон қилди.
Канаданинг Condor Petroleum компанияси Бухоро вилоятидаги газ конлари эксплуатацияси учун 1 млрд доллардан ортиқ миқдорда инвестиция киритишни режалаштирмоқда.
Президент Касб ва лавозимлар классификаторида олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифасини қўйди. Ҳозирда 2484 та хизматчи лавозими бўйича олий маълумот талаб этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг