Ўзбекистон президенти Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Томонлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар учун янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Авазжон Каримов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ўрта Чирчиқ туманида хўроз ўйинлари ташкил қилган 120 дан зиёд киши карантин қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилди.
Алфред Нобель хотирасига бағишланган иқтисодиёт бўйича ёдгорлик мукофоти Пол Милгром ва Роберт Уилсонга аукционларнинг янги форматларини ихтиро қилганлиги учун топширилди.
Беларусдаги президент сайловлари натижаларига қарши намойишларда бир кун ичида 600 киши ҳибсга олинди. Намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва товушли гранаталардан фойдаланилган.
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди. Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кундузи 22−25 даража иссиқ бўлади.
Британия музейи Самарқанддаги Шоҳи-Зинда мажмуасига тегишли ўғирланган олтита кошин партиясини Ўзбекистонга қайтаради. Улар январь ойида Лондоннинг Хитроу аэропортида қўлга туширилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация қилиш марказининг 30 ўринлик ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши кутилмоқда. Республика реабилитация маркази учун ажратилган ўринлар сони эса 50 тага оширилади.
1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 794 нафар 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар пенсия ва нафақа олишади. Бир асрдан зиёд умр кўрганларнинг 131 нафари эркак, 663 нафари аёллардир. Уларнинг энг кўпи — 143 нафари Қашқадарё вилоятида яшайди.
Хотинини калтаклаб, унга боласининг нажосатини едирган эркак ўз қилмиши сабабларини сўзлаб берди.
Долларнинг расмий курси 24 сўмга қимматлаб, жами 10 364 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.
11 октябрь куни Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Сайловларда 90,92% овоз билан Тожикистоннинг амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон ғалаба қозонди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раҳбари Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди.
Товуқ филесидан тайёрланадиган энг мазали ва серсув таомлар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
Депутатлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Шунга ўхшаш лойиҳа 2016 йилда ҳам ишлаб чиқилган, аммо қабул қилинмаган эди. Мамлакатда коронавирусга қарши чеклов чоралари қўлланилиши билан фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун зарурлиги долзарб бўлиб қолди.
Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилиб, БҲМнинг 5 баравари этиб белгиланди. Орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартириш тўлови миқдори эса аввалгидек сақланиб қолди
Ўзбекистон АҚШда жойлашган Sandvine компаниясидан вебсайтларни ва ижтимоий тармоқларни блоклайдиган технологияларни харид қилган. Bloomberg маълумотларига кўра, Миср, Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон каби давлатлар ушбу компаниядан фойдаланувчиларнинг вебсайт-браузерлари тарихи бўйича маълумот йиғадиган технологияларни ҳам сотиб олишган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда COVID-19 билан касалланганлар сонининг бир кунлик рекорд даражадаги ўсишини қайд этди — кунига 338 мингдан ортиқ киши. Аксарият ҳолатлар Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Европага тўғри келмоқда.
9 ой давомида Давлат экология қўмитаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 37 мингдан ортиқ қонунбузарликлар аниқланди. Табиатга етказилган зарар ҳажми 15 млрд сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда. 22 ҳолатда жиноятчиларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг