Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига сайланди.
Škoda бренди Ўзбекистон бозорига етти кишилик Kodiaq кроссовери билан кириб келмоқда. Россиядаги заводда ишлаб чиқарилган автомобилни харидорларга октябрдан етказиб бериш бошланади.
Энг сара котлетлар ва уларга мазали гарнирларни Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
Ўзбекистонда кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 46,2 мингдан ошди.
Ўзбекистонда ёшлар анъанавий гиёҳванд моддалардан воз кечиб, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар истеъмолига ўтмоқда, дея маълум қилди ички ишлар вазири ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда қарийб 5900 нафар гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи ёшлар рўйхатга олинган. Уларнинг катта қисми Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида.
«Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми тезкор ва шиддатли бўлиб, бор кучи билан ишлаётганини кўриш мен учун оғир. Эркаклар ва амалдорларга келганда бу тизим кўпинча тўхтаб қолади», — деди Саида Мирзиёева. У ўғил фарзандли бўлгани ва исми Шавкатжон эканини маълум қилди.
11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди. Air Astana авиакомпаниясининг Олмаота — Тошкент — Олмаота рейси самолёти Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига келиб қўнди.
Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт, Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманларини ташкил этиш тўғрисидаги Олий Мажлис Сенати қарорлари тасдиқланди.
Бош прокуратура машҳур хонанданинг вояга етмаган қизни зўрлаб, номусига теккани ҳақидаги хабар бўйича баёнот берди. Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори бекор қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатларини олиб бориш белгиланди.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 291-моддасига киритилаётган ўзгартишни маъқуллади. Унга кўра, қонун кучга киргач, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 100 мингдан ортиғи 16 ёшгача бўлган болалардир. Сенат маъқуллаган қонунга кўра, эндиликда ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиш, даволаниш ва бошқа масалаларда қатор имтиёзларга эга бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 27−32 даража атрофида бўлади.
20 август куни россиялик мухолифатчи, коррупцияга қарши курашиш жамғармаси асосчиси Алексей Навальний оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган эди. 22 август куни кома ҳолатида бўлган сиёсатчи Берлиндаги «Шарите» клиникасига олиб келинди. Кейинчалик эса сиёсатчининг «Новичок» деб номланувчи модда билан заҳарлангани аниқланди. Ҳозирда сиёсатчи ўзига келган. Воқеалар ривожи — «Газета.uz» нигоҳида.
Сентябрь ойининг бошидан бери Қашқадарёдаги Талимаржон сув омбори ҳудудида ҳар куни 2000 дан ортиқ торғоқ қушларини кузатиш мумкин. Улар — бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган дунёдаги энг ноёб қушлардандир. Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти мавсумий қушлар қўриқхонасини яратиш зарурлигини таъкидламоқда.
Сенат «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонунни маъқуллади. Парламент юқори палатаси раиси Танзила Нарбаева мазкур йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган жиҳатларга урғу берди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарларини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди.
Ҳукумат комиссияси япониялик архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепциясини тасдиқлади. Музейга ажратилган қўшимча ҳудудда янги кўргазма галереяси қурилади. Мавжуд бинонинг томида эса янги ва эски биноларни улаш учун хизмат қилувчи оралиқ жой — яшил терраса барпо этилади.
Болалар таълим ташкилотларини очиш жараёни 14 сентябрдан бошланади. Биринчи навбатда катта ва тайёрлов гуруҳлари, октябрда — ўрта, ноябрда — кичик гуруҳлар очилади.
Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида 248 кишида коронавирус тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 46 мингтага яқинлашди. Энг кўп янги ҳолатлар Тошкент шаҳри (147 та), Самарқанд вилояти (47 та), Андижон (14 та) ва Наманган (12 та) вилоятларида қайд этилди.
Ўзбекистонда кетма-кет тўртинчи кундирки коронавирус ҳолатлари сонида ортиш кузатилмоқда. 10 сентябрь куни янги аниқланган COVID-19 ҳолатлари 749 тани ташкил этди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони эса 45679 нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг