Тошкентда 2018 йилдан бери пойтахт ИИББ ташаббуси билан очилган уйсизлар учун марказ фаолият кўрсатмоқда. «Газета.uz» мухбирлари ушбу «Меҳр-саховат уйи»да бўлиб, бу ерда аёзли кунларда одамлар сони кўпайишига қандай тайёргарлик кўрилгани ва марказ нималарга муҳтожлигини ўрганди.
Наманган туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 31 ёшли аёл ва унинг 9 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олди.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига илиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Ҳарорат кечаси −12…−17 даража, кундузи −5…−10 даража бўлади.
Актобе вилоятида автобусда қолиб кетган яна 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди. Транспорт воситасининг йўлда қолиб кетишига кучли совуқ туфайли дизель ёнилғиси музлаб қолгани сабаб бўлган.
Андижон туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Оқибатда уйнинг шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонада бўлган Damas ёниб зарарланди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аномал совуқ об-ҳаво туфайли 13 январь куни поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Қарор йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.
Ўзбекистонда совуқ ҳаво массасининг таъсири якшанбагача сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси −12…−17, айрим жойларда −20 даражагача совиши мумкин. Баъзи жойларда қор ёғади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралади. Ушбу ҳаракат оқибатида кўплаб ташқи сиёсат идораси ходимлари қурбон бўлган.
Тижорат банклари 13 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 330 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 360 сўм.
Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида 12 январь куни тунда 17 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда бир ҳайдовчи ва бир пиёда касалхонага ётқизилди.
Top10VPN хизмати расмийлари интернет ва ижтимоий тармоқларнинг чекланиши туфайли мамлакатлар иқтисодиётига етказилган зарарни ҳисоблаб чиқди. Ўзбекистон Қорақалпоғистонда интернет чеклангани ва ижтимоий тармоқларнинг секинлашиши туфайли рейтингда бешинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистоннинг қатор вилоятлари, жумладан, Тошкент ҳокимликлари совуққа қарамай, 11 январдан ўқишни давом эттиришга қарор қилди. Пойтахтда кўплаб ота-оналар болаларини дарсга юбормасликка қарор қилишди. «Газета.uz» мухбирлари шаҳардаги мактабларда бўлиб, янги чорак қандай бошлангани билан танишди.
Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида газ босимининг кескин тушиши кутилмоқда. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев мутасадди раҳбарларга «қандай бўлса ҳам икки кун туриб бериш» кераклиги, акс ҳолда
Автобуслар ҳаракатини секинлаштирган совуқ ҳаво, метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтагани, пойтахтда тарқатиладиган ош, 560 туп дарахтни қўпориб ташлаган Қашқадарёдаги хорижий компания, «Док-1 Макс» ва «Амбронол» хавфидан огоҳлантирган ЖССТ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Совуқ кунларда Тошкент ҳокимлиги томонидан шаҳарнинг олти жойида эҳтиёжманд аҳоли, коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш бўлими ва ЙҲХБ ходимларига бепул ош тарқатилмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи «ҳимоя ордери» суд томонидан 1 йил муддатгача берилиши белгиланмоқда. Амалда ордер ички ишлар идоралари томонидан 30 кунга берилади.
Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ сабаб ташқарида жойлашган банкоматлар пул чиқармай қолиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу туфайли пулларни нақдлаштиришда ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланиш тавсия этилди.
Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда +21 даража, ўртача оғир ишда 17 ва оғир ишда 16 градусдан паст бўлмаслиги керак.
Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида нутқ сўзлади. Президент халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий вазифалар борасида фикр билдирди. У халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб бораётганига эътибор қаратди.
11 январь куни Хоразмда, 12 январь куни Қорақалпоғистонда мактаблар очилди. Бироқ орадан бир-икки кун ўтиб, ҳудуд раҳбарлари қарорни қайта кўриб чиқди ва ўқув жараёни бошланишини 16 январга қолдирди. Аввалроқ худди шундай қарор Бухоро вилоятида ҳам эълон қилинганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг