«Жиноят қилган одамнинг динга бўлган муносабати ҳар қандай ҳолатда ҳам олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак» — Мусулмонлар идораси Қуръони карим ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақдаги хабарларда тилга олинган «имом-хатиб», «мулла» сўзлари «шахс», деб қайта таҳрир қилинди.
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 7 та туман ва 1 та шаҳар ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди.
АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистондаги инвестиция муҳитга давлат монополияларининг устунлиги, давлат харидларида шаффофликнинг йўқлиги ва давлат корхоналари томонидан шартнома мажбуриятларининг изчил бажарилмаслиги салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ноябрда Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Келгусида жаҳон брендларининг бошқа модделларини ҳам ишлаб чиқариши кутилаётган ADM-Jizzakh заводининг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 000 автомобилни, кейинчалик эса 100 000 автомобилни ташкил этиши режалаштирилган.
AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини қайта тиклаш ишларини молиялаштирди. 1978 йилда қазилган каналда гидропостлар қурилиб, ўзани бетонлаштирилди.
Буюк Британия ҳукумати коронавирус ҳолатлари сони кўпайгани сабабли олти кишидан ортиқ ҳолда гуруҳ бўлиб тўпланишни тақиқлади. Тақиқни бузганлар 100 фунтдан 3200 фунтгача жаримага тортилади.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко учрашувида Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, 14 фоиз этиб белгиланди. Охирги марта МБ асосий ставкани апрель ойида 16 фоиздан 15 фоизгача тушурган эди.
Наманган вилоятида икки эркакни дўппослаган қиз ўз шаънини ҳимоя қилганини айтмоқда. Қизнинг маълум қилишича, эркаклар уни масхаралаб, онасини сўккан.
Ҳисоб палатаси ахборот-таҳлил шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Хикматилло Латипов Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ширин шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Абдуғаффор Хожиматов Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимини эгаллади. Шунингдек, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланди.
Қозоғистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда давлат раҳбарига бўйсунувчи иккита янги агентлик (Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги) ташкил этилди.
Ўзбекистонда 230 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда COVID-19 дан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2580 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида учта автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч нафари эса тиббиёт муассасасига ётқизилди.
Кун давомида Ўзбекистонда 512 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич 443, икки кун муқаддам — 312 та эди.
Божхоначилар мобил қурилмаларни UZIMEI тизимидан ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳни фош этишди. Гуруҳ аъзоларидан бири қўшни республикада фуқароларнинг паспортларини телефон ёрдамида расмга тушириб, ҳар бир паспорт учун 5 доллардан ҳақ олган.
Полковник Абдураҳим Мўминов президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
19 йил ичида биринчи марта Тошкентда тўққизта янги метро бекати фойдаланишга топширилди. Улар шаҳар билан қай даражада боғлиқ, ўтиш йўлакларида қандай қилиб адашмаслик мумкин, нима учун ерости метроси лифтлар билан таъминланган бўлишига қарамай ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун ноқулайлигича қолди ва янги бекатлар нималар билан хурсанд қилади — «Газета.uz» фототаҳлилида.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Газ-53» русумли юк автомобили 6 яшар қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.
14 сентябрдан бошлаб Тошкент сув таъминоти тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилиши сабаб совуқ сув ўчирилиши ва сув қувурлари тизимида босимнинг камайиши кузатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг