Uzbekistan Airways мунтазам халқаро рейсларни тикламоқда. Ҳозирда Дубай, Франкфурт, Истанбул, Олмаота ва Бишкекка амалга ошириладиган рейслар режалаштирилган.
Андижонда уй олдидан олиб қочилган Nexia ариқдан топилди. Мазкур жиноятни 26 ёшли фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланган.
Ўзбекистонда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади. Қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган барча яйловлар қўмитанинг доимий эгалигига ўтказилади.
ОТМларга қабул учун имтиҳонларнинг биринчи куни 4 нафар абитуриент иситмаси борлиги учун тестга киритилмади. 59 нафар талабаликка номзод эса ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилди.
Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш тартиблари соддалаштирилди. Жумладан, жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 сентябрь куни Ўзбекистонда 304 та коронавирус ҳолати рўйхатга олинганини хабар қилди. Жами ҳолатлар сони 42,5 мингтадан ошди.
Бош прокуратура Сўх туманидаги тартибсизликлар тўғрисидаги иш бўйича гумонланувчи сифатида қамоққа олинган Ҳайдаржон Бобоҳайдаровнинг (блогер Дадахон Ҳайдаров) озод қилингани ҳақида хабар берди. У билан яна бир гумонланувчи — Дилмурод Маҳбубов ҳам озод қилинган.
Дизайнер Шавкат Эгамбердиев Akfa, Artel ва Тошкент ҳокими ҳақидаги ҳажвий видеоси учун узр сўради. У ушбу видеони кенг оммага тарқалиб кетганлиги учун Troll.uz ни «подстава» қилганликда айблади. Troll.uz муаллифи рассомга нисбатан таҳдид қилинганлигини таъкидламоқда. Artel вакили «Troll.uz нинг фикрлари ҳар доим ҳам тўғри ва адолатли бўлавермаслигини» айтди.
UZIMEI тизими оператори мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодини учинчи шахслар паспортларидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди.
Ҳафта охирига бориб салқинроқ об-ҳаво кузатилади. Кундузги ҳарорат +25…+30 даражани ташкил этади. Айрим жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.
ОТМларнинг биринчи босқич талабалари учун машғулотлар 2 октябрдан бошланади. Таълим шакли ҳақида ҳозирча хабар қилинмади.
Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 131 давлат орасида 93-ўринни эгаллади. Сўнгги беш йилда мамлакат маълумотлар етишмагани сабабли рейтингга киритилмаган эди.
Сентябрь ойи давомида юридик шахслар томонидан амалга оширилиши керак бўлган солиқ тўловлари рўйхати эълон қилинди.
Ўқитувчилар мактаблар учун дезинфекция воситаларини сотиб олмасликлари керак, улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан етказиб берилади.
Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қишлоқ ҳокимларини (аким) сайлов ўтказиш йўли билан тайинлашни таклиф қилди.
Россияда эпидемия бошланганидан бери 1 млн дан ортиқ COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олинган. Дунё бўйича эса ушбу кўрсаткич 25,7 млн дан ошган. Россия рўйхатга олинган ҳолатлар бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон мамлакатларидан кейин тўртинчи ўринда турибди.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси 7 сўмга қимматлаб, жами 10 270 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари арзонлашди.
Тошкент, Самарқанд ва Қаршида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотираси ёдга олинди. Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, парламент ва ҳукумат вакиллари пойтахтдаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Республика ОТМларининг магистратура босқичига кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари ўтказилади. Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг