Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, икки давлат ўртасидаги савдо, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди.
Махсус комиссия пандемия билан боғлиқ вазият сабабли мамлакат аҳолисини Мустақиллик байрамини уйда ўтказишга чақирди.
Қашқадарё вилояти, Косон туманидан ўтувчи 4К-339 йўлида Damas ҳайдовчиси асосий йўлдан келаётган «Камаз»ни ўтказиб юбормагани сабабли ЙТҲ содир этилган. Унинг оқибатида Damas ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчиси вафот этди, икки нафар киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Zira.uz қиш мавсуми учун олдиндан тайёрлаб қўйса бўладиган егуликлар рўйхатини тақдим этади.
Marvel Studios компаниясининг «Қора қоплон» фильми билан дунёга машҳур бўлган Чадвик Бозман 43 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У тўрт йилдан бери саратон билан курашаётган эди.
Ўзбекистонда 130 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2701 кишини ташкил этиб, уларнинг 301 нафари оғир аҳволда, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
31 август ва сентябрь ойида амалга ошириладиган чартер рейслари жадвали эълон қилинди. Шунингдек, Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистонга мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистонда кун давомида 376 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 40,8 мингдан ошди. Коронавирусдан соғайиш даражаси 93 фоизга етди.
Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 28 августдан ҳар ҳафта темир йўл рейслари ташкил этилади. Поездлар Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самарадан қатновларни амалга оширади.
Мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил — анъанавий ва масофавий шаклда йўлга қўйилади. Янги ўқув йили эса 14 сентябрдан бошланади. Президент пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистон бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев «Халқ сўзи» газетасига тақдим этган мақоласида прокуратура тизимида коррупцияга қарши кураш, назорат тадбирларида аниқланган талон-торож ҳолатлари ва бошқаларга тўхталди. Жумладан, қурилиш соҳасида — 78 млрд сўм, қишлоқ хўжалигида — 89,7 млрд сўм, ойлик ва нафақалардан — 16 млрд сўм, табиий газдан — 41 млрд сўм талон-торож қилинган.
Президент барча раҳбарларни COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди. Бунга уринганларга жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар кўрилиши мумкин. Тўй-маросимларни бир кунда 3−4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
«Такси"лар фаолиятини лицензиялашда қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда? Жисмоний шахслар ҳам эндиликда лицензиясиз қонуний фаолият олиб борса бўладими? Юридик шахслар учун лицензия олишда қандай енгилликлар жорий этилмоқда — ҳуқуқшунос Дилшод Шодиев мақоласида.
Ўзбекистонда 1 октябрдан мобил телефон рақамини ўзгартирмасдан туриб бошқа компанияга ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун мобил алоқа оператори билан тегишли шартнома тузиш керак бўлади.
2018 ва 2020 йиллар эълон қилинган Doing Business рейтинги ҳисоботида юзага келган хатолар сабабли Жаҳон банки ҳисобот маълумотларини қайта кўриб чиқади. Ҳозирча ташкилот рейтингни вақтинчалик эълон қилмайдиган бўлди
Ўзбекистонда ҳозиргача 90 мингга яқин бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3932 нафарида COVID-19 аниқланган.
Япония Бош вазири Синдзо Абэ 28 август куни бўлиб ўтган пресс-конференцияда соғлиғи ёмонлашгани сабабли истеъфога чиқишини эълон қилди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди. Президент бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.
COVID-19 пандемияси даврида мактабларга қўйиладиган вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди. Хусусан, мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилмайди, ниқобсиз мактабга киришига рухсат берилмайди, ўқувчи ва ўқитувчилар «эрталабки фильтрлаш» жараёнидан ўтишади.
Самарқандда 2022 йилда ўтказилиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммитига тайёргарлик ишларида жами 7,4 млрд сўм пул талон-торож қилингани ва нотўғри сарфлангани аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари ўтказилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг