Архив

Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз» раҳбари бўлди
8 январь 2020, 10:18 1

Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз» раҳбари бўлди

Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси этиб тайинланди. Бунгача у Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Теҳронда Украина йўловчи лайнери ҳалокатга учради
8 январь 2020, 10:12

Теҳронда Украина йўловчи лайнери ҳалокатга учради

167 нафар йўловчиси бўлган Украина самолёти парвоздан кўп ўтмай Теҳрон аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Барча йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.

Amirsoy курортида чанғичи жонсиз ҳолда топилди
8 январь 2020, 09:56

Amirsoy курортида чанғичи жонсиз ҳолда топилди

Amirsoy тоғ-чанғи курортида ёш чанғичи жонсиз ҳолда топилди. Жасад чанғи йўлидан ташқарида топилган.

Президент қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди
7 январь 2020, 20:53 1

Президент қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликларни кескин танқид қилди. У бу соҳада давлат назоратини бутунлай янгича асосда ташкил этиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Қалин кийимларда ухлаб ётган болаларнинг суратлари саҳналаштирилган бўлиб чиқди
7 январь 2020, 20:36

Қалин кийимларда ухлаб ётган болаларнинг суратлари саҳналаштирилган бўлиб чиқди

Мактабгача таълим вазирлиги ва прокуратура томонидан ўтказилган терговда қалин кийимларда бир ётоқда иккитадан бўлиб ухлаётган болаларнинг суратлари саҳналаштирилгани аниқланди.

Чегарачилар Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеага изоҳ берди
7 январь 2020, 18:24

Чегарачилар Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеага изоҳ берди

Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеа юзасидан изоҳ берди: қўшни давлатдан келган чўпонлар Ўзбекистон ҳудудида қорамол боқишган, ҳарбийлар уларни ортга қайтариб юборган.

Ўз чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
7 январь 2020, 16:57

Ўз чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Оҳангаронда ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.

Яна бир тиббиёт ходими калтактанди: бу сафар зўравон — беморнинг бувиси
7 январь 2020, 13:09 1

Яна бир тиббиёт ходими калтактанди: бу сафар зўравон — беморнинг бувиси

Сурхондарёда ҳарорати баланд болага тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлган ҳамшира беморнинг бувиси томонидан ҳақоратланиб, калтакланди.

Тошкентда муҳим чорраҳалардан бирида чапга бурилишга рухсат берилди
7 январь 2020, 11:15

Тошкентда муҳим чорраҳалардан бирида чапга бурилишга рухсат берилди

Тошкентда Мустақиллик шох кўчасидан Оққўрғон кўчасига чапга бурилиш очилди. Бу ҳайдовчиларни кейинги чорраҳага бориб, сўнг ортга қайтиш машаққатидан халос этди.

Кун давомида бир нечта газдан заҳарланиш ҳолатлари юз берди
7 январь 2020, 10:49

Кун давомида бир нечта газдан заҳарланиш ҳолатлари юз берди

Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларида бир кунда икки ҳолатда ис газидан, битта ҳолатда газдан заҳарланиш содир бўлди. Тўрт киши вафот этди, уч киши касалхонага ётқизилган.

UzAuto тўртта автомобиль моделини янгилашни режалаштирмоқда
7 январь 2020, 10:15

UzAuto тўртта автомобиль моделини янгилашни режалаштирмоқда

2022−2023 йилларда Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини алмаштириш режалаштирилмоқда. Аммо бунинг учун янги моделларнинг локализацияси 50 фоиздан ошиши керак.

Метродаги «Жокер»: метрополитен ИИБнинг изоҳи
7 январь 2020, 10:03

Метродаги «Жокер»: метрополитен ИИБнинг изоҳи

Метро станциясида Жокер образидаги эркак билан ички ишлар органлари ходимлари нима ҳақида суҳбатлашишди? Пойтахт метроси ИИБ ходимларнинг ҳужжатларни текширмаганлигини маълум қилиб, ҳолатга салбий изоҳ бермасликни сўради.

Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,5 фоизни ташкил этди
6 январь 2020, 19:36

Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,5 фоизни ташкил этди

Бир йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 5,5 фоизга ўсди. Бу 2018 йилга нисбатан юқори, бироқ аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан анча орқада.

Австралиядаги ёнғинлар табиий офат миқёсига етди
6 январь 2020, 16:52

Австралиядаги ёнғинлар табиий офат миқёсига етди

Австралия ўтган йил ноябрь ойидан буён кузатилаётган ўрмон ёнғинларига барҳам бериш учун 1,4 миллиард доллар ажратмоқчи. Офат натижасида вафот этганлар сони 24 кишига етди.

Ҳафта давомида кечалари совуқ бўлиши кутилмоқда
6 январь 2020, 16:22

Ҳафта давомида кечалари совуқ бўлиши кутилмоқда

Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

Гулнора Каримовага қарши очилган яна бир жиноят иши судга оширилди — Бош прокуратура
6 январь 2020, 16:15

Гулнора Каримовага қарши очилган яна бир жиноят иши судга оширилди — Бош прокуратура

Гулнора Каримова ва бошқа шахсларга қарши товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятлар бўйича жиноий иш тергови якунланди ва судга тақдим этилди.

Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тасдиқланди
6 январь 2020, 14:57 1

Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тасдиқланди.

Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди
6 январь 2020, 14:13

Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимовни 70 ёшга тўлгани билан табриклаб, унга «Эл-юрт ҳурмати» орденини топширди.

Навоийда НКМК ишчилари кетаётган автобус ҳалокатга учради
6 январь 2020, 14:08

Навоийда НКМК ишчилари кетаётган автобус ҳалокатга учради

Навоий вилоятида Nexia НКМК ишчиларини олиб кетаётган «Исузу» автобуси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ва автомобиль йўловчиларидан бири ҳалок бўлди, яна саккиз киши касалхонага ётқизилган.

Қонунчилик палатаси тўлиқ шаклланди
6 январь 2020, 14:01

Қонунчилик палатаси тўлиқ шаклланди

Сайлов якунлари бўйича ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринларни сақлаб қолди. Кейинги ўринларни «Миллий тикланиш», «Адолат», ХДП ва Экопартия эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг