2020 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, январь-июнь ойларида Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни, харажатлари эса 64,8 трлн сўмни ташкил этиб, дефицит 6,7 трлн сўмга тенг бўлди.
Долларнинг расмий курси деярли 22 сўмга қимматлаб, жами 10 231 сўм этиб белгиланди. Бу АҚШ миллий валютасининг иккинчи ҳафта ошиши. Евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати кундузи 30−35, кечаси 18−23 даражагача пасаяди. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Иш ҳафтасининг охирига келиб эса ҳарорат яна кўтарилиб, 33−38 даражага етиши кутилмоқда.
9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 5 нафар номзод иштирок этди. 10 август куни мамлакат марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилди ва унда 80,23% овоз билан амалдаги президент Александр Лукашенконинг қўли баланд келгани маълум бўлди.
Пойтахтдаги Мирзо Улуғбек туманига кирувчи Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси шаҳарчани Тошкент вилоятининг Қибрай туманига ўтказишга қарши чиқди. Уларнинг фикрича, бу шаҳарча ва у ерда жойлашган Ядро физикаси институтининг ҳолатини ёмонлашувига олиб келади. Аҳолининг очиқ хати 2700 га яқин имзо тўплаган.
COVID-19 беморлари сони 211 нафарга ортиб, жами 30820 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар COVID-19 бемори вафот этди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 29918 тага (кунлик ўсиш 693 та), соғайганлар — 21316 нафарга (+936), вафот этганлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти бўйича, 188 нафарга (+5) етди.
Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бир қатор блоггерлар ва журналистларнинг Telegram-аккаунтларини бузишга бўлган уринишларни изоҳлаб, матбуотнинг «овозини ўчиришга» уриниш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини айтди. Шунингдек, у Facebook га кириш билан боғлиқ муаммоларга қарамай, фойдаланувчилар барибир киришда давом этишларини таъкидлади.
Бош прокуратура икки вилоятда бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлик ҳолатлари аниқланганини эълон қилди. Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида ишламаётган ишчиларга иш ҳақи ва нафақалар тўланган — 240 млн сўмга яқин маблағлар талон-торож қилинган. Сариосиё тумани Халқ таълими бўлими ҳисобчиси бир неча йил давомида 355,3 млн сўмни талон-торож қилганликда айбланмоқда.
Бахтиёр Шомуродов Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимини тарк этди. Вақтинчалик унинг вазифасини ҳокимнинг биринчи ўринбосари Мурод Исабоев бажаради.
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов, шунингдек унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромовга ҳайфсан берилди. Бош вазир кам таъминланган оилаларга бир марталик молиявий ёрдамни кечиктирган айрим маҳалла раисларининг ҳаракатларини танқид қилди.
«Газета.uz» иқтидорли ҳаваскор фотографлардан ўтган ойлар давомида суратга туширилган Ўзбекистон кўчаларидаги ҳаёт манзараларини бўлишишни сўради.
Бекободда МФЙ раиси маҳалласида яшамайдиган ва муҳтож бўлмаган 26 фуқарога 101,5 млн сўм нафақа тайинлаб, 31,6 млн сўмини тўлаб бергани аниқланди.
Кечки овқат учун «Гўшт Сай», «Қиймадан тайёрланган қуш уяси», «Товуқли тоблатма» ва яна бошқа мазали ва қизиқарли таомлар Zira.uz томонидан тузилган таомлар рўйхатида.
Жума куни Ўзбекистонда 690 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 29 225 тага етди. Соғайганлар 20 минг нафардан ошди.
Сенат Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборишга қарор қилди.
Сенаторлар янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонунни маъқулладилар. Унда давлат органлари ваколатларига аниқлик киритилиб, таълим шакллари, педагоглар, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Сенат раҳбари Танзила Норбоева олий таълим тизимидаги коррупция туфайли Ўзбекистоннинг бирорта ҳам олийгоҳи дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига кира олмаганини маълум қилди.
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида ярим йиллик фаолияти бўйича ҳисобот берган ташқи ишлар вазири, жумладан, пандемияси сабабли хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга қўлдан келганча ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлар экан, бу борада камчиликлар ҳам борлигини тан олди. «Консулхонага ҳужум қиламиз, ўт қўямиз, консулни осамиз, деган гаплар ҳам бўлди», — деди у.
Тошкент ҳокимияти sogboling.uz сайтини ишга туширди. Сайт ёрдамида коронавирус билан оғриган беморлар тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари, муаммолар юзага келган тақдирда, шикоят қилишлари мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг