Пойтахтнинг Сирғали туманида Mercedes-Benz автобуси Nexia билан тўқнашди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳатланди.
Депутатликка номзод ўз раҳбарлигидаги ташкилот ишлаб чиқарган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга арзонлаштирилган нархда сотгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
АҚШ Конгресси қуйи палатаси президент Дональд Трамп импичменти учун овоз берди. У ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилишда айбланмоқда. Энди Сенат импичмент масаласини кўриб чиқади.
Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган ҳолат натижасида тупроқ остидан 30, 52, 20, 33 ва 23 ёшли кишининг жасади топилди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 8 014 та жамоатчилик назорат масканлари ташкил этилиб, уларда «Фидокор ёшлар» фаолияти йўлга қўйилганини билдирди.
Тошкентда метро йўналиши қурилишида тупроқ ўпирилиши сабабларини ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. Энг камида бир кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Ўзбекистон президенти ва Япония молия вазири ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш истиқболларини муҳокама қилди.
Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиши белгиланди.
Тошкентда метронинг Юнусобод йўналиши қурилишининг очиқ участкасида тупроқ ўпирилиши рўй берди.
Сенат йўл қопламаларини сифатсиз таъмирлаганлик ва йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий этишни маъқуллади. Тошкентда йўл ишларига 574 та рухсатнома берилган бўлса, 254 та ҳолатда қопламалар сифатсиз тикланган ёки мутлақо тикланмаган.
Президент Шавкат Мирзиёев Нагояда таҳсил олаётган ва фан билан шуғулланаётган ватандошлар билан учрашди.
Шавкат Мирзиёевга Нагоя университети фахрий доктори унвони берилди. Президент илмий-академик алмашувлар ва технологиялар трансфери бўйича Ўзбекистон-Япония қўшма фондини ташкил қилишни таклиф этди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг учта вилоятида жаҳон талабларига жавоб берувчи гольф клублари очилишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Японияда Аичи префектураси губернатори ва Нагоя мэри билан учрашди. Учрашувларда қатор лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан Тошкентда Нагоя Юксак технологиялар паркини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ президент Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони бекор қилиш ҳақидаги кўрсатмасини олқишлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳрига етиб борди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади.
Олимпия ўйинлари чемпиони Илиас Илиадис Ўзбекистон дзюдо федерациясига бош мураббий этиб тайинланди.
«Эски ТошМИ» яқинида Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайрилиб олиш жойини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Покистоннинг собиқ президенти Первез Мушаррафга нисбатан ўлим жазоси тайинланди. У давлат тўнтаришида айбдор топилди.
Осиё тараққиёт банки Тошкентнинг Сергели туманида мактаблар қурилишига хусусий ҳамкорларни жалб қилишда ХТВга маслаҳатчиси сифатида ёрдам беради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг