Ўзбекистон бош давлат санитар инспектори Нурмат Отабековнинг коронавирусга чалингани тасдиқланди.
Турли йилларда Интеллектуал мулк агентлиги, Миллий кутубхона, президент матбуот хизматига раҳбарлик қилган Асаджон Ходжаев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказган текширувда Uzauto Motors «Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузгани аниқланиб, компанияга нисбатан иш қўзғатилди.
Тошкентнинг Олмазор туманида Isuzu автобуси омадсиз манёвр ва юк машинаси билан тўқнашув натижасида ағдарилиб кетди. Жабрланганлар йўқ.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборилди. Сўровда UzAuto Motors томонидан «Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига риоя қилинишини текшириш, автомобилларга асосли нархлар қўйилишини назорат қилиш талаби қўйилган.
Ўзбекистонда шу вақтда қадар 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқлангани, улардан 120 нафарининг соғайгани маълум қилинди. Ҳозирда 2,5 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган.
Ярим йил ичида элчихоналарнинг бевосита ёрдами билан 513 млн долларлик 492 та янги экспорт шартномаси имзоланди. Вилоят ҳокимликлари билан 814 млн долларлик 106 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда — Сенат ТИВнинг иқтисодий дипломатия соҳасидаги фаолияти натижалари билан танишди.
Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими коронавирус инфекциясига чалингани, улардан бирининг ушбу вирусдан вафот этгани маълум қилинди. Агентлик фуқароларни электрон хизматлардан фойдаланишга чақирди.
Коронавирус беморлари сони 205 нафарга ортиб, жами 22374 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 190 нафари Тошкент шаҳрида, 96 нафари Карантин марказида, 11 нафари Андижон вилоятида ва қолган 4 нафари Тошкент вилоятида аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 70 ёшли сирдарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 129 нафарга етди.
Ҳайит байрами учун қандай мазали пишириқлар тайёрлаш мумкин? Кўкатли қарсилдоқ қатлама, газда пиширилган беляшилар, юмшоқ шоколадли профитроллар ва бошқа пишириқлар — Zira.uz рецептларида.
Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлида Lacetti ва Cobalt енгил автомобиллари тўқнашди. Натижада бир киши воқеа жойида вафот этди, бир киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Юнусобод туманидаги «Олой» бозори автотураргоҳи ҳудудида Иммунитетни текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ерда аҳоли COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 55 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 128 нафарга етди.
Президент фармони лойиҳасига кўра, концерт фаолиятини лицензиялаш тугатилиб, ўрнига фаолият ҳақидаги хабарнома тақдим этиш йўлга қўйилади. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳусниддин Ато концерт фаолиятини лицензиялаш амалиёти мумтоз мусиқа ривожланишига қандай тўсқинлик қилаётган ҳамда нима учун ушбу соҳада концерт дастурлари деярли ташкил этилмаслиги ҳақидаги фикрларини «Газета.uz» билан бўлишди.
Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов оламдан ўтди. У 55 ёшда эди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатда июль ойи охиригача амалда бўлган карантин тадбирларини яна икки ҳафтага чўзиш ва ундан кейин босқичма-босқич юмшатишни буюрди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилди. Унда касаллик симптомсиз кечганини ва у инфекцияни «оёқда» ўтказганини таъкидлади.
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп ойлик иш ҳақини Навоий ва Тошкент вилоятлари ишчилари олишади. Энг кам ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш соҳасида бўлса, энг юқориси банк ва IT соҳаларида бўлди.
Коронавирус беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 22169 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг