Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси ва президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган Анвар Шарапов вафот этди.
Samsung компанияси 6G алоқа технологияси 2028 йилда пайдо бўлиши ва 2030 йилга келиб оммалашишини тахмин қилмоқда. Янги алоқа технологиясининг максимал тезлиги — 1 000 Гигабит/с гача чиқиши мумкин.
Коронавирус инфекциясига чалинган 66 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 68 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 208 нафарга ортиб, жами 14293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (75), Тошкент шаҳрида (71) ва Андижон вилоятида (62) қайд этилди.
Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин ҳаётдан кўз юмди. Кун давомида 4, умумий 67 киши ушбу инфекция қурбонига айланди.
14 июль куни Ўзбекистонда қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 14 мингдан ошди. Янги ҳолатларнинг 191 таси аҳоли орасида қайд этилди.
Президент топшириғи билан вилоятларда дори воситаларининг уч ойлик захираси яратилиши лозим: «Дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади». У ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг саволларига жавоб беришни ҳам топширди.
Ўзбекистонда мактабларда касбга ўқитиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. 2020−2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади.
Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 ўринга пастлади ва 193 мамлакат орасида 87-ўринни эгаллади.
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳом Неъматов «Газета.uz» га берган интервьюсида Марказий Осиёда мулоқот майдонини яратиш бўйича муваффақиятсиз уринишларнинг сабаблари, сувдан фойдаланиш муаммоларини ечиш, Сўх воқеаларининг Қирғизистон билан муносабатларга таъсири ва пандемия даврида минтақа давлатларининг бир-бирини қўллаб-қувватлагани ҳақида.
АҚШда сўнгги 17 йил ичида илк бор федерал даражадаги жиноятда айбланган маҳкум қатл этилди. Уч кишилик оилани ўлдирганликда айбланган 47 ёшли маҳкумнинг танасига ўлим инъекцияси юборилди. Мамлакатда июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш ҳамда карантин қоидаларини заруриятга кўра кучайтириш ёки юмшатиш бўйича топшириқ берди.
Ёшлар иттифоқининг икки нафар ходимида коронавирус ҳолати аниқлангани сабабли марказий кенгаш биноси карантинга ёпилди. Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги раисининг ўринбосари Дилноза Каттахонова ўзида коронавирус аломатлари сезилганлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда расман тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 121 тага кўпайиб, умумий 13993 тага етди. Янги ҳолатларнинг барчаси Тошкентда аниқланди.
Чет элликларга ўзбек тилини ўргатишга мўлжалланган янги «Ўзбекона» дарслиги ишлаб чиқилди. Қўлланма аудиолар ва қўшимча материаллар билан бойитилган бўлиб, бошланғич А1 даражани эгаллаш имконини беради.
Тошкентда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган ҳамда ҳамроҳ касалликлари бўлган 61 ёшли бемор ҳаётдан кўз юмди. Коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 65 нафарга етди.
Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.
Июнь ойида Ўзбекистонга 621 млн доллар жўнатилди, бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич. Олти ой ичидаги ўтказмаларининг умумий ҳажми 2,4 млрд долларни ташкил этди.
Амур газни қайта ишлаш заводида ишлаётган ўзбекистонлик қурувчилар уч ойдан бери ойлик маоши берилмаганлиги сабабли тартибсизликлар уюштиришди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳодисани назоратга олиб, ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Ер ости силкинишлари ўчоғи Афғонистонда жойлашган бўлиб, марказда магнитуда 5,1 ни ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг