«Расмий статистикага ишонманг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг». Кинорежиссёр Сарвар Каримов коронавирусга чалинган отасининг вафот этганини маълум қилди. Уни бир ҳафта давомида «тез ёрдам»га жойлаштира олишмаган. Ҳозирда бутун оиласи уйда COVID-19 дан даволанмоқда.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 6,4 трлн сўмга тенг бўлди. Энг кўп маблағ — 2,2 трлн сўм ижтимоий соҳага йўналтирилди.
Кейинги икки ҳафта давомида Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА, АҚШ, Исроил ва Германиядан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун 18 та чартер рейси ташкил этилади.
Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.
Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Хоразм вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари қурилиш объектларини сохта пудратчиларга тендерсиз бериш орқали 2,7 млрд сўмлик бюджет пулларини ўзлаштиргани аниқланди.
Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида коронавирус ҳолатлари сезиларли даражада пасайганига асосий сабаб шаҳар аҳолисининг 60 фоизида коронавирус инфекциясига қарши «жамоавий иммунитет шакллангани», дея таъкидлади.
Тошкентда 8 июль куни коронавирус тасдиқланган 62 ёшли аёл ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу — Ўзбекистонда коронавирсга чалинган беморлар орасидаги 77-ўлим ҳолатидир.
Ўзбекистонда суд тизими доирасида президент ва прокуратура ваколатларини қисқартириш, бош прокурорни тайинлашнинг объектив мезонларини ишлаб чиқиш ва адвокатлар фаолиятининг минимал хавфсизлигини таъминлаш. БМТнинг махсус маърузачиси томонидан берилган мустақил ва холис суд тизимини яратиш бўйича тавсияларни кўриб чиқамиз.
Ўзбекистоннинг иккита энг йирик шакар заводи «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» хом ашё етишмовчилиги сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди. Корхоналарнинг омборларида кунига минг тоннадан реализация қилинадиган 47 минг тоннадан ортиқ шакар захираси мавжуд, шунинг учун танқислик кузатилмайди. «Газета.uz» нинг аниқлашича, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт қилувчилар билан рақобат сабабли қийинчиликларга дуч келишмоқда.
Ўзбекистон Ҳарбий суди собиқ мудофаа ходими А. Ярбабаев ва унинг рафиқаси Е. Ярбабаевани давлатга хоинлик қилганликда айбдор деб топди. А. Ярбабаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг турмуш ўртоғи эса 3 йилга синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилди.
Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳодир Охунов ўз лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Бекзод Ҳамдамов ҳоким этиб тайинланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдуқодиров 40 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кира бошлайди. Кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилиб, ёз ўртасидаги меъёрий об-ҳаводан 4−6 даража юқори бўлади.
ССП умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси тайёрланганини хабар қилди. Солиқ имтиёзларини узайтириш, кафе ва ресторанларга ёзги терасларини жойлаштириш тартибини жорий этиш ҳамда муассасаларга куну тун ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги 40 та СЎВ ва 200 та СИПАП аппаратларини харид қилишди. Тез тиббий ёрдам ва СЭОМлар учун 50 дона Damas русумли автомобиллар сотиб олинган.
Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган тиббиёт доктори, профессор Амрилло Иноятов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шуҳратжон Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди. У ҳозирги пайтга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Ҳиндистон коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллиондан ошган учинчи давлатга айланиб, АҚШ (3,5 млн дан ортиқ) ва Бразилия (2 млн дан ортиқ) мамлакатларидан кейинги ўринда кетмоқда.
Коронавирус касаллигидан уйида даволанаётган беморларга керакли дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг