Наманган вилоятининг Норин туманида 16 ёшли ўспирин Damas ҳайдаб кетаётиб, уч аёл пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган, иккиси жароҳатланган.
1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида бир қатор чекловлар жорий этилиб, карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, коронавирус беморлари тоифаланади ва янгича тарьтибда даволантирилади, йирик буюм бозорлари шанба ва якшанба кунлари дезинфекция учун ёпилади, «Қизил» ва «сариқ» ҳудудларда айрим соатларда жамоат жойларида ҳаракат камайтирилади ва жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.
30 июнь кунидан бошлаб Нукус шаҳри «қизил» тоифали ҳудудга киритилиши сабабли шаҳарда бир қатор чекловлар қайта жорий қилиниб, карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, шаҳарда жамоат транспорти, буюм бозорлари, кафе-ресторанлар, сартарошхоналар, автомактаблар фаолияти тақиқланади.
Коронавирус беморлари сони 76 нафарга ортиб, жами 8298 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 нафари Тошкент вилоятида ва 9 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди. Шундан 8 нафари аҳоли орасида қайд этилди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони кун давомида 274 тага ошди ва жами 8222 тага етди. Тошкент шаҳри, Бухоро ва Жиззах вилоятларида 30 та ҳолатда инфекция аҳоли орасида қайд этилди.
Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган 72 ёшли бемор вафот этди. Бу кун давомидаги иккинчи ўлим ҳолати бўлиб, жами оламдан ўтганлар 24 нафарга етди.
Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳасига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтда 656 км пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш, Ишбилармонлик марказлари ва бизнес-инкубаторлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради.
Сешанба куни тоғ ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасида кўтарилган ҳарорат дам олиш кунларига бориб бир оз пастлайди.
Бухоролик коронавирус инфекциясига чалинган 58 ёшли аёл ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция асоратларидан вафот этганлар сони 23 нафарга етди.
Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси Уильям Зейтц Ўзбекистон иқтисодиётидаги ҳолат ва унинг истиқболларини таҳлил қилди. Экспертнинг фикрига кўра, ҳозир мамлакатга тезкор «ютуғи кафолатланган» инвестициялар, молиявий аҳволи танг фуқароларга ижтимоий ёрдам дастурларини кенгайтириш ва коронавируснинг янги тўлқинига тайёргарлик кўриш керак.
Ўзбекистонда яна 168 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 8199 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 151 таси карантин марказида қайд этилди. Жиззах вилоятида ҳам COVID-19 ҳолатлари сони ошди.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун «Туркманистонда хизмат кўрсатган артист» унвони берилди.
Тошкент шаҳри бўйича 333 та «яшил», 87 та «сариқ» ва 99 та «қизил» маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган.
Дунёдаги бир қатор йирик компаниялар Facebook ижтимоий тармоғига қарши уюштирган бойкотдан сўнг компания акциялари 8,3 фоизга тушиб кетди. Марк Цукерберг эса 7,2 млрд доллар йўқотди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Matiz ва ВАЗ-2101 русумли автомобиллар тўқнашиши оқибатида икки киши, шу қаторида вояга етмаган шахс вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро вилоятда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани сабабли Бухорода 1 июлдан номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади.
Марказий банк 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Агробанк» ва Халқ банки фаолиятида банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини аниқлади. Шу сабабли, ушбу банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
Эндиликда хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш ва вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза беришда COVID-19 учун текширувдан ўтишлари шарт қилиб қўйилди.
Долларнинг расмий курси деярли 1 сўмга қимматлаб, жами 10 173 сўм этиб белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг