Архив

Президент Ангор туманида пахта даласида бўлди
17 октябр 2019, 17:07

Президент Ангор туманида пахта даласида бўлди

«Биз еримизга, сарфланаётган харажатга нисбатан кам ҳосил оляпмиз», — деди Сурхондаёрнинг Ангор туманидаги пахта даласига ташриф буюрган президент. У агросектордаги илмий ютуқлардан фойдаланиш муҳимлигини қайд этиб ўтди.

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқармоқда, бироқ пасайиш суръатлари секинлашмоқда — ЖБ
17 октябр 2019, 16:52

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқармоқда, бироқ пасайиш суръатлари секинлашмоқда — ЖБ

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқаришда давом этмоқда, бироқ аввалгига қараганда анча секин. Жаҳон банки аҳолининг заиф қатламлари учун иш ўринларини очиш, ички миграциядаги ҳуқуқий чекловларни олиб ташлаш ва арзон уй-жой билан таъминлашни тавсия қилмоқда.

Мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда кооперациялар ташкил этилади
17 октябр 2019, 13:55

Мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда кооперациялар ташкил этилади

Мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда экспортчилар ва қайта ишлаш корхоналари иштирокида кооперациялар ташкил этилади.

БМТда Суриядаги ҳодисалар ривожланишидан хавотир билдирилди
17 октябр 2019, 11:49

БМТда Суриядаги ҳодисалар ривожланишидан хавотир билдирилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси ИШИД жангариларининг озод қилинишига олиб келишидан хавотирда эканликларини билдирди.

Президент Сурхондарёга сафарини бошлади
17 октябр 2019, 11:28

Президент Сурхондарёга сафарини бошлади

Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан бевосита танишиш учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 35 зиёратчи ҳалок бўлди
17 октябр 2019, 11:23

Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 35 зиёратчи ҳалок бўлди

Макка ва Мадина ўртасидаги йўлда содир бўлган йўл ҳодисасида араб ва Осиё давлатларидан келган энг камида 35 нафар зиёратчи вафот этди.

«Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажонов ва яна уч санъаткорнинг лицензиясини қайтариб берди
16 октябр 2019, 22:46

«Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажонов ва яна уч санъаткорнинг лицензиясини қайтариб берди

«Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова, Абдулла Қурбонов ва Халима Ибрагимованинг лицензияларини қайта тиклади. Ташкилот баёнотида президентнинг санъаткорларга эътибори ва ғамхўрлигини тилга олди.

Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистонда қўшма факультет очади
16 октябр 2019, 21:23

Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистонда қўшма факультет очади

Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида Тошкент давлат стоматология институти билан биргаликда қўшма факультет очилмоқда. Таълим кредит — модуль тизими асосида амалга оширилади.

«Штутгарт» Элдор Шомуродов учун 10 млн евро таклиф қилди
16 октябр 2019, 17:52 1

«Штутгарт» Элдор Шомуродов учун 10 млн евро таклиф қилди

Германиянинг «Штутгарт» клуби Россиянинг «Ростов» жамоасидан ҳужумчи Элдор Шомуродов сотиб олиш учун 10 млн евро таклиф қилди. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчисига ЦСКА ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди
16 октябр 2019, 17:10 2

Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди

ИИВ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Хизб ут-Тахрир» ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қуйилгани ҳақида хабар қилди.

Тошкентда уч кун ичида икки бола деразадан қулаб тушиб ҳалок бўлди
16 октябр 2019, 12:45

Тошкентда уч кун ичида икки бола деразадан қулаб тушиб ҳалок бўлди

Тошкентда уч кун ичида назоратсиз қолдирилган икки бола уй деразасидан қулаб тушиб ҳалок бўлди.

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади
16 октябр 2019, 12:25

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон йирик шохли тирик чорва молларини олиб чиқишни олти ой муддатга тақиқлади.

Каталонияликлар мустақиллик учун референдум ташкилотчиларининг қамоққа олинишига қарши намойишлар ўтказмоқда
16 октябр 2019, 12:09

Каталонияликлар мустақиллик учун референдум ташкилотчиларининг қамоққа олинишига қарши намойишлар ўтказмоқда

Каталонияда мустақиллик учун референдум ўтказган сиёсатчиларга нисбатан суд ҳукмига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тартибсизликлар натижасида 130 дан зиёд киши жароҳатланди.

ТИҚХММИ Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингига кирди
16 октябр 2019, 11:01

ТИҚХММИ Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингига кирди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 2020 йил учун Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингига кирди.

Ун нархини давлат томонидан назорат қилиш тўхтатилди. Ҳукумат нима учун бу қарорга келди?
16 октябр 2019, 01:13

Ун нархини давлат томонидан назорат қилиш тўхтатилди. Ҳукумат нима учун бу қарорга келди?

Ҳукумат ун нархини бошқариш амалиётига барҳам беришга қарор қилди. Давлат томонидан дон етиштириш, ун ва нон ишлаб чиқариш соҳаларига берилаётган имтиёзлар кутилган натижани бермаётганини кўрсатди.

213 гр олтинни оғзида олиб кетишга ҳаракат қилган эркак қўлга олинди
15 октябр 2019, 21:32

213 гр олтинни оғзида олиб кетишга ҳаракат қилган эркак қўлга олинди

Божхоначилар Тошкент аэропортида 213 гр қуйма олтинларни оғзида мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган эркакни қўлга олди.

Зарарланган карантин остидаги маҳсулотлар республика ҳудудига киритилмади
15 октябр 2019, 20:49

Зарарланган карантин остидаги маҳсулотлар республика ҳудудига киритилмади

Январь-август ойларида Ўзбекистонга олиб кирилаётган 323 тонна, 10,25 млн дона ва 1317 метр куб ўсимлик маҳсулотларида зарарли организмлар аниқлангани сабабли чегарадан қайтариб юборилди.

ЖЧ-2022 саралаши: Ўзбекистон меҳмонда Сингапурни мағлубиятга учратди
15 октябр 2019, 20:18

ЖЧ-2022 саралаши: Ўзбекистон меҳмонда Сингапурни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон футболчилари 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Сингапур жамоаси устидан ғалабага эришди. Элдор Шомуродов дубль қайд этди.

Президент туркий тилли давлатлар инвестицион жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди
15 октябр 2019, 19:46

Президент туркий тилли давлатлар инвестицион жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида иштирок этди. У туркий тилли давлатларнинг қўшма инвестиция фондини ташкил этиш ва Ёш тадбиркорлар форумини таъсис қилишни таклиф этди.

Ўз ваколатини суистеъмол қилган инспекторга чора кўрилди
15 октябр 2019, 13:37

Ўз ваколатини суистеъмол қилган инспекторга чора кўрилди

Ўзини таништирмасдан туриб йўловчиларни қўпол тарзда сўроққа тутган Транспорт вазирлиги инспекторига чора кўрилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг