Архив

Бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайди
11 июнь 2020, 21:28

Бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайди

Ўзбекистонда бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайиб, тузалганлар сони 3637 нафарга етди.

Наманган вилоятида 1200 кишилик карантин маркази қурилди
11 июнь 2020, 19:03

Наманган вилоятида 1200 кишилик карантин маркази қурилди

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 кишилик карантин маркази қурилди. Ҳар бир бокс душ, кондиционер, телевизор билан таъминланган ва тўрт кишига мўлжалланган.

«Ўзавтосаноат»: Янги йиғим нархларга таъсир кўрсатмайди
11 июнь 2020, 18:25

«Ўзавтосаноат»: Янги йиғим нархларга таъсир кўрсатмайди

Транспорт воситалари учун утилизация йиғимининг жорий этилиши «Ўзавтосаноат» автомобиллари нархига таъсир кўрсатмайди.

Ўзбекистоннинг анклав ва эксклав ҳудудлари
11 июнь 2020, 18:00

Ўзбекистоннинг анклав ва эксклав ҳудудлари

Анклав ва эксклав ҳудудлар нима? Ўзбекистоннинг қандай анклав ва эксклав ҳудудлари мавжуд?

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 19 июнь кунига белгиланди
11 июнь 2020, 17:52

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 19 июнь кунига белгиланди

Сенатнинг видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган навбатдаги ялпи мажлисида «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида», «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади. Ялпи мажлисда адлия вазирининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишлар юзасидан ахбороти ҳам эшитилади.

Sulton Tex Group кластери иши бўйича суд нима билан якун топди?
11 июнь 2020, 17:37

Sulton Tex Group кластери иши бўйича суд нима билан якун топди?

Суд Sulton Tex Group кластерининг Қарши туман ҳокими ва бошқа мансабдорларга қарши даъвосини қисман қаноатлантирди. Ҳокимнинг ҳаракатлари, шунингдек, кооперацияни рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ноқонуний деб топилди. Ҳозирча компаниянинг кластер сифатидаги тақдири ва кооперацияга берилган 13 минг гектар ернинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди
11 июнь 2020, 17:08

Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди

АҚШнинг Tesla компанияси акцияларининг нархи илк бор $1000 долларидан ошиши оқибатида Tesla Япониянинг Toyota компаниясини ортда қолдириб автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди, Илон Маскнинг бойлиги эса $42,9 млрд гача кўпайди.

Коронавирус беморлари сони 4717 нафарга етди
11 июнь 2020, 16:47

Коронавирус беморлари сони 4717 нафарга етди

Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 4717 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 10 нафари Карантин марказидагиларда, 4 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафардан Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистонда аниқланган. Шу билан бирга, COVID-19 дан соғайганлар сони 3600 нафардан ошди.

Европа Иттифоқи коронавирус сабабли Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатади
11 июнь 2020, 16:28

Европа Иттифоқи коронавирус сабабли Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатади

Европа Иттифоқи COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини юмшатиш ва камбағаллик даражасини камайтириш мақсадида 2021−2027 йилларга мўлжалланган молиявий ёрдам кўрсатади.

МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
11 июнь 2020, 15:08

МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолишга қарор қилди. Банк бошқаруви бу қарорни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш билан изоҳлади.

S&P кредит рейтинги нимани англатади?
11 июнь 2020, 15:00

S&P кредит рейтинги нимани англатади?

S&P Global Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистон бўйича кутилмани «барқарор»дан «салбий»га ўзгартирди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази илмий ходими Нозимжон Ортиқов Ўзбекистонга берилган рейтинг нимани англатиши, рейтингнинг ўзгаришига қандай омиллар таъсир этиши, кутилманинг «барқарор»дан «салбий»га ўзгаришининг асосий сабабларига тўхталиб ўтади.

Қайси ҳудудларда COVID-19 аҳоли орасида қайд этилаётганига аниқлик киритилди
11 июнь 2020, 14:38

Қайси ҳудудларда COVID-19 аҳоли орасида қайд этилаётганига аниқлик киритилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги кунларда қайси ҳудудларда коронавирус аҳоли орасида қайд этилаётганини маълум қилди. Жумладан, Тошкентда икки нафар солиқ инспектори, хусусий клиника кичик тиббиёт ходими. «Медиапарк» сотувчиси, Юнусобод бозорида зиравор сотувчиси ва бошқаларда аниқланган.

Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир компания фаолиятига чек қўйилди
11 июнь 2020, 13:17

Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир компания фаолиятига чек қўйилди

Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир компания фаолиятига чек қўйилди. Тергов унинг фаолиятида молиявий пирамида аломатлари мавжудлигини аниқлади. Фуқаролардан олинган пулларнинг ярмидан кўпроғини кирим қилиб, қолган 1,5 млрд сўмни ўзлаштириб юборган.

Қозоғистон ва Қирғизистон барча чегара ўтиш жойларини очишга келишди
11 июнь 2020, 12:53

Қозоғистон ва Қирғизистон барча чегара ўтиш жойларини очишга келишди

Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари умумий чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини очишга ва тўсиқсиз юк ташишни таъминлашга келишиб олдилар.

АҚШ давлат котиби Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшиланганини таъкидлади
11 июнь 2020, 12:52

АҚШ давлат котиби Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшиланганини таъкидлади

АҚШ давлат котиби Майк Помпео матбуот анжуманида Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшиланганини айтиб ўтди. 2019 йилда мамлакатда диний гуруҳларга қарши қаратилган бирорта ҳам операция ўтказилмагани қайд этилган.

Telegram мессенжерида махфийлик ва хавфсизликни созлаш
11 июнь 2020, 12:00

Telegram мессенжерида махфийлик ва хавфсизликни созлаш

Telegram мессенжерида ёзишмалар махфийлиги ва профиль хавфсизлиги созламаларини ўрнатиш бўйича «Газета.uz» қўлланмаси.

АТКР вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
11 июнь 2020, 11:56

АТКР вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Олег Пекось ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари, Жамол Махсудов вазирнинг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланишди. Яна уч нафар амалдаги вазир ўринбосарининг ваколат доираларига аниқлик киритилди.

Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
11 июнь 2020, 11:00

Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Рустам Каримжонов халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Олдинроқ у вазирлик қошидаги инновацион марказ директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Коронавирус беморлари сони 4700 нафарга яқинлашди
11 июнь 2020, 10:09

Коронавирус беморлари сони 4700 нафарга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 72 нафарга ортиб, жами 4695 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидагиларда ва 24 ҳолатда эса аҳоли орасида аниқланди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 28 нафар ишчида COVID-19 қайд этилди.

Турк кенгаши коронавирус бўйича вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади
11 июнь 2020, 06:09

Турк кенгаши коронавирус бўйича вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг