Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга киритилди. Барча блок-постларда назорат кучайтирилган.
Хусусий корхоналар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ташкиллаштириш билан шуғуллана оладими? Агар имтиҳон саволлари махсус нодавлат-нотижорат ташкилотлар томонидан тузилганида, уларнинг сифати яхшиланармиди? Қуйида Комил Жалиловнинг бу борадаги фикрлари билан танишамиз.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Исламовга янги ташкил этилган Геология фанлари университети ректори вазифасини бажариш юклатилди. У ректорлик фаолиятини қўмита раислиги билан бир вақтда бажаради.
Ўзбекистонда яна 18 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4837 тага етди. Янги ҳолатларнинг 16 таси Тошкентда, 2 таси эса Литвадан Чиноздаги чегара пости орқали кириб келган юк ташувчиларида қайд этилди.
«Аэрофлот», «Сибирь», Turkish Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana и Air Astana ва бошқа авиакомпаниялар чекловлар олиб ташланиши билан Ўзбекистонга авиақатновларни қайта йўлга кўйишга тайёр эканликларини билдирди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 63 нафарга ортиб, жами 3700 кишига тенг бўлди. Ҳозирда Республика бўйлаб шифохоналарда 1100 бемор даволанмоқда, уларнинг 12 нафарини аҳволи оғир, 2 нафариники эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистонга туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналари ташкил этилиши мумкин. ЭСЗларнинг фаолият муддати 30 йилга мўлжалланиб, унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.
Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети томонидан қиймати 11,9 миллион долларлик учта лойиҳа амалга оширилади. Мазкур университетда талабалар амалиётга максимал тарзда йўналтирилади ва Кореяда ўқиш имкониятига эга бўлади.
2020 йилги мактаб битирувчилари ОТМларга ҳужжат топшираётганда аттестатни тақдим этишлари шарт бўлмайди. Баҳолар электрон базага тўлиқ киритилиб, аттестатларга QR-код қўйилади.
Пойтахтнинг Яккасарой туманида «Сувсоз» компаниясининг икки ишчиси коммуникация қудуғида заҳарли газдан вафот этди
Дам олиш кунлари республика ҳудудида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат 35−37 даражагача кўтарилиб, тунда 18−20 даража атрофида бўлади.
Хоразмда бир гуруҳ аёллар томонидан «самосуд» амалга оширилди. Жабрдийда улардан бирининг оиласи бўлган ўғли билан бирга яшаб келаётгани ва ўртада бир фарзанди борлиги маълум бўлди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди ва икки мамлакт ўртасидаги муносабатларни «узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши», дея таърифлади.
3,4 магнитудалик зилзила Қирғизистонда содир бўлиб, унинг таъсири (2 балл) Андижон шаҳрида сезилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Коронавирус беморлари сони 78 нафарга ортиб, жами 4819 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафардан Сирдарё ва Бухоро вилоятларида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Ўзбекистонда кун давомида 118 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4741 тага етди. Жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида бир йўла 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди. ЕТТБ раҳбари банк Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги ислоҳотларни лойиҳалар портфели ва молиявий-техник кўмак ҳажмини кенгайтириш орқали қўллаб-қувватлашда қатъий эканини таъкидлади
Ўзбекистонда бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайиб, тузалганлар сони 3637 нафарга етди.
Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 кишилик карантин маркази қурилди. Ҳар бир бокс душ, кондиционер, телевизор билан таъминланган ва тўрт кишига мўлжалланган.
Транспорт воситалари учун утилизация йиғимининг жорий этилиши «Ўзавтосаноат» автомобиллари нархига таъсир кўрсатмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг