Архив

Нью-Йоркда яна бир Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этди
7 апрель 2020, 10:25

Нью-Йоркда яна бир Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этди

6 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон фуқароси коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида вафот этган. Унда касаллик 22 март куни аниқланган эди.

Коронавирус беморлари қайси ҳудудлардан эканлиги айтилди
7 апрель 2020, 02:48

Коронавирус беморлари қайси ҳудудлардан эканлиги айтилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус беморларининг доимий яшаш манзиллари бўйича қайси ҳудудлардан эканлигини маълум қилди. Энг кўп беморлар Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятидан.

ССВ аниқлик киритди: Тошкент вилоятидаги бемор 52 киши билан мулоқот қилган
7 апрель 2020, 02:35

ССВ аниқлик киритди: Тошкент вилоятидаги бемор 52 киши билан мулоқот қилган

Соғлиқни сақлаш вазири томонидан айтилган Тошкент вилоятида бир шахс 52 нафар шахсга касалликни юқтиргани ҳақидаги сўзларга аниқлик киритилди. Расмий баёнотга кўра, вазир касалликка чалинган шахс масъулиятсизлиги сабаб 52 киши билан яқин мулоқотга киришганлигини назарда тутган.

Борис Жонсон интенсив терапия бўлимига ўтказилди
7 апрель 2020, 00:40

Борис Жонсон интенсив терапия бўлимига ўтказилди

Коронавирус инфекцияси аниқланган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон саломатлиги оғирлашганлиги боис интенсив терапия бўлимига ўтказилди.

Коронавирус беморлари 457 нафарга етди
6 апрель 2020, 23:37

Коронавирус беморлари 457 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 457 тага етди.

Сирдарёда карантин қоидасини бузган фуқаро 15 суткага қамалди
6 апрель 2020, 23:30

Сирдарёда карантин қоидасини бузган фуқаро 15 суткага қамалди

Сирдарё туманида жойлашган блок постга фуқаро У.Н. ўзига тегишли «Нексия» русумли автомашинада ниқобсиз келган. ИИБ ходимларини сўккан ва майда безорилик қилган ушбу фуқарога 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Европа комиссияси раҳбари: Европага Маршалл режаси керак
6 апрель 2020, 20:19

Европа комиссияси раҳбари: Европага Маршалл режаси керак

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Лейен коронавирус инқирози шароитида Европа Иттифоқига аъзо давлатларни иттифоқ бюджетига «Маршал режаси» каби миллиардлаб евро инвестиция жалб қилишга чақирди.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 397 кишига етди
6 апрель 2020, 19:14

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 397 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморлар сони 397 киши етди.

Мазмунли карантин — #07
6 апрель 2020, 18:55

Мазмунли карантин — #07

Шекспир асарларини ўзи ёзганми, у аслида ҳаёт бўлганми каби саволларга жавоб ва раҳмат айтишнинг муҳимлиги ҳақида — «Мазмунли карантин» лойиҳасининг навбатдаги сонидан ўрин олган TED чиқишлари.

Японияда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилиши кутилмоқда
6 апрель 2020, 18:37

Японияда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилиши кутилмоқда

Японияда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилиши кутилмоқда. Ҳукумат коронавирус инфекциясини тўхтатиш учун 1 трлн долларлик рағбатлантириш дастурини қабул қилишни режалаштирмоқда.

151 мингдан зиёд фуқаролар карантин кузатувида бўлган
6 апрель 2020, 17:32

151 мингдан зиёд фуқаролар карантин кузатувида бўлган

ССВ 6 апрелгача жами 151 269 фуқаро карантин кузатувида бўлганини маълум қилди. 62 574 киши «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзига ўтказилган, 88 695 киши эса стационар ва уй карантин кузатувида қолмоқда.

Коронавирус ҳолатлари сонининг ортиши тестлаштиришнинг кенгайтирилгани билан боғлиқ
6 апрель 2020, 16:23

Коронавирус ҳолатлари сонининг ортиши тестлаштиришнинг кенгайтирилгани билан боғлиқ

Аниқланган коронавирус ҳолатлари сонининг кескин ортиши тестлаштиришнинг кенгайтирилгани билан боғлиқ, дея изоҳ берди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. 5 апрелнинг ўзида 4700 дан ортиқ тест ўтказилиб, 76 та ҳолат аниқланди.

«Оилада ҳам кўришманг, қучоқлашманг» — ССВ карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича
6 апрель 2020, 15:20

«Оилада ҳам кўришманг, қучоқлашманг» — ССВ карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантин вақтида шифохоналарда, карантин зоналарида ва уйда бўлиш қоидалари бўйича тавсияларни маълум қилди. Вазирнинг айтишича, коронавирус беморлари шифохонага келгандан кейин шифокорларнинг тавсияларига кирмаган ҳолатлар ҳам учраган. Уйда ва карантин зоналарида кўришиш ва қучоқлашишни тўхтатиш кераклиги маслаҳат берилди.

БМТ бош котиби: Кўплаб аёллар коронавирус сабабли уйда зўравонликка дуч келишмоқда
6 апрель 2020, 15:04

БМТ бош котиби: Кўплаб аёллар коронавирус сабабли уйда зўравонликка дуч келишмоқда

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш кўплаб аёллар коронавирус эпидемияси туфайли уйда зўравонликка дуч келаётганини маълум қилди. Баъзи давлатларда зўравонликка қарши ёрдам хизматига мурожаат қилган аёллар сони икки баравар кўпайган.

Фуқаролардан кундалик юритиш сўралди
6 апрель 2020, 14:54 1

Фуқаролардан кундалик юритиш сўралди

Бош прокуратура фуқароларга 6 апрелдан бошлаб кундалик юритишларини сўраб мурожаат қилди. Карантин даврида ҳар бир фуқарога қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориш тавсия этилган.

Карантин сабабли Хитойда ажрашишлар сони кескин ошмоқда
6 апрель 2020, 13:51

Карантин сабабли Хитойда ажрашишлар сони кескин ошмоқда

Хитойда карантин тугаганидан кейин ажрашиш бўйича мурожаатлар сони кескин ошган. Баъзи провинцияларда уйдаги зўравонлик ҳолатларининг кўпайгани айтилмоқда.

Бир бемордан 52 кишига коронавирус инфекцияси юққан — соғлиқни сақлаш вазири COVID-19 беморлари ҳақида
6 апрель 2020, 13:32

Бир бемордан 52 кишига коронавирус инфекцияси юққан — соғлиқни сақлаш вазири COVID-19 беморлари ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтирган шахслар яна кимларга касаллик юқтирганини маълум қилди. Жумладан, бир бемор аввал ота-онасига, отаси эса 36 ҳамкасбига коронавирус юқтирган.

Борис Жонсон коронавирус аломатлари йўқолмаганлиги сабабли касалхонага ётқизилди
6 апрель 2020, 13:31

Борис Жонсон коронавирус аломатлари йўқолмаганлиги сабабли касалхонага ётқизилди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 5 апрель куни коронавирус инфекциясининг аломатлари йўқолмаганлиги учун касалхонага ётқизилди. Унинг шифокори бу ҳолатни «эҳтиёт чораси» деб атамоқда.

Қорақалпоғистонда қайд этилган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берилди
6 апрель 2020, 13:25

Қорақалпоғистонда қайд этилган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берилди

Нукус шаҳрида яшаётган бир эркак киши ва унинг онасида «COVID-19» инфекцияси аниқланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Маълум бўлишича эркак киши иш юзасидан 14 март куни Тошкент шаҳрида бўлган.

Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 30 мингтага яқинлашди
6 апрель 2020, 12:45

Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 30 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 29 953 тага етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг