Жаҳон банки Афғонистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 100,4 миллион долларлик грантни маъқуллади. Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистонга мос равишда 11,3 ва 12,15 миллион доллар ажратилади.
Апрель ойида об-ҳавонинг беқарор бўлиши кутилмоқда: қуруқ ва илиқ давр ёмғирли кунлар билан ўрин алмашади. Кундузги ҳарорат 25−30 даража иссиқ атрофида бўлади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 16 киши ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда. 17 нафар беморда пневмония белгилари кузатилган, 4 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари нисбатан оғир.
Ўзбекистонда электр энергиясининг нархи оширилиши яқин орада кутилмаяпти. Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклиги бўйича лойиҳаларнинг электр энергия қийматига ижобий таъсир кўрсатаётганлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 15 тага кўпайиб, жами 205 тага етди.
АҚШ ҳукумати кенг қамровли таҳлил ўтказиш учун лаборатория тизимларини яратиш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, эпидемиологик назоратни яхшилаш ҳамда коронавирус ҳақидаги дезинформацияга қарши курашда Ўзбекистонга кўмаклашади. Ушбу тадбирлар учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратилади.
Ўзбекистон Афғонистон раҳбариятининг инклюзив музокара жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлади. Аввалроқ президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги келишмовчиликлар сабабли Толибон билан ўзаро келишув ва маҳбус алмашуви бўйича музокаралар қолдирилган эди.
2 апрель куни Ўш вилоятига Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик юклари етиб борди. Қирғизистон бош вазири Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 160 нафарга яқин ўзбекистонликларни чартер рейслари қайта тиклангунга қадар хостелларга жойлаштирди. Россия пойтахтидаги аэропортларда фуқаролар тўплангани йўқ.
Коронавирусга чалинган яна 13 беморнинг соғайгани хабар қилинди. Уларнинг икки нафари март ўртасида хориждан келган, 11 нафари эса инфекция юқтирган фуқаролар билан мулоқотда бўлган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан тузалганлар сони 25 кишига етди.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, COVID-19 пандемияси жаҳон иқтисодиётини 1 фоизга камайтириши мумкин. Бу кўрсатгични камайтириш учун мамлакатлар молиявий рағбатлантириш чора-тадбирларни соғлиқни сақлаш соҳасига ва кам даромадли табақаларни қўллаб-қувватлашга йўналтириши керак.
30 мартдан бошлаб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Ўзбекистонда илк бора «Евро-4» ва «Евро-5» синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
3 апрелдан бошлаб, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизел ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлашади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида «Евро-4» ва «Евро-5» синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилади.
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналида ўтказган реклама акциясидан тушган 30 млн сўмни «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига ўтказиб берди.
Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун якуний имтиҳонлар ва бакалавриатга кириш синовлари бирлаштирилиши мумкин. Ягона тест синовларида қониқарли натижа кўрсатган битирувчилар қўшимча тест синовларисиз ОТМларга кириш танловида қатнашади.
Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 19 843 та ҳолат аниқланди.
Грузин-турк чегарасида ушланиб қолган ўзбек фура ҳайдовчиларига Ўзбекистондан чиққан кунларидан бошлаб 14 кун ўтганидан кейин Туркияга киришга рухсат берилди.
Ҳиндистоннинг Cadila Pharmaceuticals компанияси «Андижон-фарм» ЭИЗ ҳудудида фармацевтика корхонаси ташкил этишга 50 млн доллар сармоя киритади.
Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да иш бошлаган хайрия тадбирларини мувофиқлаштириш маркази 2 апрель куни пойтахтдаги 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатади. Уларни етказиш учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилган.
Ўзбекистонда яна 3 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди ва беморлар сони жами 190 нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг