Тошкентда таниқли дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасидан йўллардаги жарималар, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисоблари, шунингдек, коммунал хизматлар бўйича маълумот олиш мумкин.
Эронда Украина Boeing самолётининг қулаши билан боғлиқ бир неча киши ҳибсга олинди, уларнинг исмлари ҳозирча ошкор қилингани йўқ.
Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари янги муддатга қайта сайландилар. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси ҳам қайта сайланди. Рўйхат ва фотосурат.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарликларга мурожаат қилиб, «аҳолига адолатли хизмат кўрсатишга» ваъда берди, улардан ҳокимиятга бажарилган ишлар натижаларига қараб баҳо беришларини сўради ва 20 ой давомида маъмурият раҳбари сифатида чиқарган хулосалари билан ўртоқлашди.
ИИВ ЙҲХБ маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида туман пайтида 13 та машина тўқнашган. Воқеа жойидан бир оз узоқроқда ҳам иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Жорий йилда электр энергияси истеъмоли 71 млрд кВт-соатни ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан ўртача 9 фоизга, яъни, иқтисодиёт тармоқлари талаби 10, аҳолиники эса 8,5 фоизга ошиши кутилмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов лавозимига қайта тайинланган Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни «етакчи раҳбар ва замонавий менежер» деб атади. Шунингдек, у Akfa, Artel ва Crafers компанияларининг хориждаги ютуқлари, корхоналарни пойтахт четларига кўчириш режаси ва бошқалар ҳақида сўзлади.
Япониялик эксперт Эцуаки Ёшида АКТ вазирлигида вазир маслаҳатчиси сифатида иш бошлади.
Самарқанд-Қарши автомагистралида кўриш даражаси пастлиги ва йўлларнинг сирпанчиқлиги сабабли 10 дан ортиқ машина тўқнашди.
Қабус ибн Саид вафотидан сўнг мерос ва маданият вазири Хейсам бин Ториқ Ал Саид Уммоннинг янги султони бўлди.
Сешанба кунидан бошлаб ҳафта охирига қадар совуқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Айрим жойларда қор баландлиги 10−13 см га етади.
Янги сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Ўзбекистон президенти тақдимномасига биноан Жаҳонгир Ортиқхўжаевни пойтахт ҳокими лавозимига тасдиқлади.
2020 йил 1 апрелдан бошлаб айрим тиббий маълумотномалар ДХМлар орқали берилади.
Гулнора Каримованинг Ўзбекистондаги яшаш манзилларида 12,7 млрд сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари топилди. Унинг Женевадаги вилласида аниқланган 70 турдаги санъат ашёларининг миллий бойликка тааллуқлилиги ўрганилмоқда.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистонга амалий ташриф билан боради.
Эрон Украина авиакомпаниясининг Теҳрон яқинида қулаган самолёти ҳарбийлар томонидан «инсон хатоси» сабабли тасодифан уриб туширилганини тан олди.
Ўтган йил давомида Ўзбекистонга 6,7 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг аксарияти (81,8%) қариндошлари ва дўстларини зиёрат қилиш, 15,5 фоизи эса дам олиш учун келган.
Мингбулоқ ҳокими Нуршод Худойбердиев қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирламаган фермерларни ҳақорат қилгани учун БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар академиясида бўлди. У ҳарбий таълим соҳасида Ўзбекистон замон билан ҳамқадам бўлиши кераклигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг