Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги саноат мажмуаси очилиш маросимида иштирок этиш учун Навоий вилоятига жўнаб кетди.
2020 йил апрелидан бошлаб бойитилмаган биринчи навли ун ва туз импорти тақиқланади.
Ортда қолаётган йилнинг сўнгги кунларида ҳаво ҳарорати +5…+10 даражагача тушади, бироқ байрамда қор ёғиши кутилаётгани йўқ.
Шавкат Мирзиёев сиёсий мухолифат ҳақида сўзлар экан, у мамлакат ичида шаклланиши ва халқнинг барча муаммоларини билиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон президенти Олмаота яқинида содир бўлган авиаҳалокатда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон раҳбарига ҳамдардлик билдирди.
«2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», — деди президент. У Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш ҳамда «Ёшлар медиа холдинги»ни тузишни таклиф қилди.
28 декабрь куни Қозоғистонда умумхалқ мотам эълон қилинди. Олмаота яқинида самолёт қулаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди.
Фарғона вилоятида автобус иштирокида яна бир ЙТҲ содир бўлди. Унда 20 киши бўлган, 10 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилди, қурбонлар йўқ.
Тўққиз ой якунлари бўйича Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 24 фоизга ўсиб, 21,5 млрд долларни ташкил этди. Қарздорлик асосан давлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда.
Йил охирига келиб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 52 фоизга, ўқитувчилар сони эса 90 минг нафарга етди.
Фарғона вилоятида иккита Nexia автомобили Isuzi автобуси билан тўқнашди, енгил автомобиллардан бирининг тўрт йўловчиси ҳалок бўлди.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомобиллари нархларини эълон қилди. Trailblazer ва Equinox учун шартномаларни тузиш 27 декабрдан бошланди.
Bek Air компаниясининг «Олмаота-Нур-Султон» рейси самолёти парвоз пайтида қулади. Бортда 100 киши бўлган. 9 киши ўлгани ҳақида хабар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Германиянинг Airport Research Center компанияси ва Россия Фуқаро авиацияси инновацион маркази Ўзбекистон аэропортларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади.
Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида «Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати!» шиори остида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ахборот берилди.
Президент Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида ижод мактаби ва музейга ташриф буюрди. Боққа кираверишда ҳайкал ўрнатилди.
«Яндекс» маълумотларига кўра, Тошкентдаги тирбандликларнинг ўртача бали йил давомида августдаги 4,5 дан апрелда 5,8 гача атрофида бўлди. Ноябрь ойи охиридаги эрталабки яхмалак 9 баллик тирбандликни келтириб чиқарди.
Икки йил давомида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида тиббий гипс ўрнига 351 тонна қурилиш гипси ишлатилган, деди бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев.
Президент инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунни имзолади. Чет эллик ва маҳаллий инвесторларнинг национализация ва экспроприациядан ҳимояланиши кафолатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг