Европа Иттифоқи мамлакатлари Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди.
Китоб туманида янги усти ёпиқ сув иншооти, баскетбол майдончаси, футбол майдони қуриш ҳамда теннис корти учун 6,8 миллиард сўм ажратилди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг Мўйноқ тажриба участкасида чўл ўсимликлари генофондини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Бухоро вилоятида учта туман ҳокими ва иккита университет ректори ўзгарди.
Самарқандда МИБ ходимининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлаган шахсга икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Март ойида инфляция 1,2 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқатлар ўртача 1,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 0,8 фоиз ва хизматлар — 1,2 фоизга қимматлашди.
Ўзбекистон Респуликаси бош прокурори Отабек Муродов 2−3 апрель кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади.
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йил ичида 9,5 фоизга ўсиб, 17,3 млрд долларни ташкил этди.
Хатирчи туманида ака-ука Ҳ.Х. ва З.Х. опасининг уйида вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида таёқ билан уриб, ўлимига сабабчи бўлди.
Словакияда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб бўлган Зузана Чапутова мамлакатнинг илк аёл раҳбари бўлди.
Ахборот ва коммуникациялар агентлигида ўтказилган амалий семинарда 2018 йилда Ўзбекистонда чоп этилган китоблар борасида маълумот берилди.
Малайзияда ўтказилган таэквондо ITF бўйича I Осиё — Тинч океани чемпионатида Ўзбекистон спортчилари 14 та олтин медаль соҳиби бўлди.
Брюсселда «Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қандай барҳам бермоқда» мавзусидаги мунозара форуми бўлиб ўтади.
Фарғонада 17 хил турдаги 328 дона уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров япониялик Кеита Обарани мағлуб этди.
Мирзо Улуғбек туманида яшаган О.К.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани сабабли жиноят иши қўзғатилган.
«Яндекс» Ўзбекистон учун ҳам бутун интернет, ҳам Tas-ix сайтлари бўйича маълумотлар, сурат ва видеоларни қидиришни йўлга қўйди.
130 километрлик Чимкент-Тошкент веломарафонида Ўзбекистон ва Қозоғистондан 250 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
2000 дан ортиқ қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар Қизилқум ялангликларига қўйиб юборилди.
Атом реакторларига сув нима учун керак, АЭСлардан чиққан сув туризм ва спорт учун хавфсизми, атом электр станциялари ўз атрофидаги биохилма-хилликка таъсир кўрсатадими? Венгриялик муҳандис-энергетикнинг «Газета.uz» учун интервьюси.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг