Ҳукумат қарори билан «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида топшириладиган бўлди.
«Миллий тикланиш» демократик партиясининг VI cъездида партиянинг 2020−2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури тасдиқланди.
2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мобил қурилмалар рўйхатга олинади, ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади ва яна бешта ўзгариш.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф ва ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг мажлисида иштирок этиш учун келган Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.
Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси севган йигитининг бошқа бировга уйланаётганидан норози бўлиб, уни ўлдирди. Қиз 8 йиллик қамоқ жазосини ўтайди.
2020 йил бошида БМТнинг Дин ёки эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Тошкентда бўлиб турган Беларусь бош вазири Сергей Румасни қабул қилди.
2019 йилнинг 9 ойи давомида 4 миллион 607 минг 34 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 миллион 55 минг 254 та қўпол қоидабузарлик, 25120 нафар маст ҳайдовчи аниқланди.
«Ислом давлат» жангарилар ташкилоти ўз етакчиси Абу Бакр Бағдодийнинг ўлдирилганини тасдиқлади ва унинг вориси номини ошкор қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун келган Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.
Қашқадарё вилоятида бир кунда иккита оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Tico «ЗИЛ» билан тўқнашди, икки киши вафот этди, жароҳатланганлар бор.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келган Қозоғистон бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.
Президент қарори мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари учрашувида иштирок этиш учун келган Қирғиз Республикаси бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевни қабул қилди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонига келган Туркия давлати вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тренинг машғулотларини ўтказишди.
Президент қарорига мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.
UFC президенти Дана Уайт чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ва расмий даъвогар Тони Фергюсон ўртасидаги жанг келаси йилнинг илк чорагида ўтказилишини маълум қилди.
Самарқандда етим болани калтаклаган безориларга тегишлича 12 ва 11 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Парламентда Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида"ги ҳисоботи эшитилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг