Тошкентнинг Яккасарой туманида, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича янги тартиблар юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказади.
Ёшлар иттифоқи ИИБга чақирилганидан сўнг бедарак йўқолган 20 ёшли андижонлик Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди.
Пекин-Тошкент авиарейси 7 ноябрга ўтар кечаси беш йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани учун фавқулодда қўндирилди. Улар Ланьчжоу шаҳар шифохонасига ётқизилди.
Президент вилоят ва туман ҳокимларига икки кун ичида тадбиркорларга мурожаат қилиб, бундан кейин улар олдида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслигига кафолат беришларини топширди.
Йил бошидан буён МДҲ махсус хизматлари халқаро террористик ташкилотларнинг 13 та бошланғич бўлинмалари фаолиятига чек қўйиб, 138 жангарини қўлга олди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари делегациялари бошлиқларини қабул қилди.
Сенат раиси ўринбосари Светлана Ортиқова бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.
Уйғурлар муаммоси билан шуғулланаётган ва аввал Ўзбекистонга ташриф буюрган тадқиқотчи Евгений Бунинга мамлакатга киришга рухсат берилмади.
Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автомобиль авариясида ҳалок бўлди. Уни ярим тунда юк машинаси уриб юборди.
Ўзбекистондаги энг катта полигон — Марказий ҳарбий окгугга қарашли «Каттақўрғон» дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди.
Куз тугагунча пойтахтда кесишга рухсат берилган қарийб 5000 дарахт ўрнига товон сифатида 55 минг туп чинор, эман ва шумтол экилади. Бу рақам 100 минг тупга чиқиши мумкин.
Самарқанддаги қурилиш майдончасида содир бўлган оммавий жанжалда тўрт ишчи, жумладан уч нафар Туркия фуқароси жароҳат олди.
Тожикистондаги чегара постига ҳужум қилган қуролланган шахсларнинг ИД террористлари экани ва Афғонистондан кириб келгани маълум қилинди.
Фарғона вилоятининг Бағдод туманида Nexia ва Tico тўқнашуви натижасида опа-сингил ўқувчилар вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдухаким Хожибоев: Ўзбекистонда одамлар ўз саломатликларининг қадрига етмайди, чунки даволаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Хорижга чиқиш паспортини доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойлардан олишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Тошкентда беш ёшли қизини калтаклаб ўлдирган она ва у билан бирга яшовчи эркак қўлга олинди. Улар қизнинг йўқолишини «саҳналаштиришди».
20 кишидан иборат қуролланган гуруҳ Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги чегара постига ҳужум қилди. Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари вазият ўрганилаётганини хабар қилди.
Жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, Ўзбекистоннинг улуши бир фоизга ҳам етмаяпти. Президент боғ ва токзорларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, минглаб гектар эски боғлар йиллар давомида ҳосил бермаётгани каби муаммоларни санаб ўтди.
Январдан октябргача содир бўлган ёнғинларда 35 киши, 1271 та ҳайвон ва 95 млрд сўмлик мол-мулк қутқарилди. 9384 та ёнғинда 88 киши ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг