Сентябрь ойида Тошкент солиқ хизмати органлари томонидан 109,4 млн сўмлик тамаки ва 57 млн сўмлик алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва бўлинмаларига замонавий автомашиналарнинг калитлари топширилди.
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреевни қабул қилди.
Ўзбекистонда Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади. Январдан ННТларни рўйхатга олганлик учун давлат божи ставкалари пасайтирилади, маҳаллий бюджетларга уларни қўллаб-қувватлаш харажатлари киритилади.
БААнинг Masdar Навоийда қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станция қурилиши бўйича тендерда ғолиб чиқди. Компания Ўзбекистон учун энг мақбул тарифни таклиф қилди.
Ўзбекистонда «Давлат тили тўғрисида"ги қонуннинг 30 йиллиги кенг нишонланади.
МТВ қишлоқ жойлари, тоғли туманлар ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун мўлжалланган мобил ва модулли МТТлар тақдимотини ўтказди.
Бир гуруҳ Камерун фуқаролари фирибгарлик жиноятларини амалга оширганликда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш имкониятларини уч йилдан бери ўрганмоқда, ташқаридан ҳеч қандай босим бўлгани йўқ, дея маълум қилди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада халқаро улгуржи ва чакана савдо марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюради.
Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳукуматга қарши намойишлар сабабли Бағдодда комендантлик соати эълон қилинди. Ироқда интернетга киришда узилишлар кузатилмоқда.
Россиянинг Пермь вилоятида ЙТҲга учраган 32 йўловчини қутқарган Данил Юлдашев Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги жамоасига қабул қилинди.
ИИВ автомобилларнинг орқа ён ойналарига парда илиш борасидаги баҳсларга уларни қонун йўли билан тақиқлаш орқали чек қўйиш ниятида. ЙПХ ходимлари узоқ йиллар давомида ҳатто болаларни қуёш нуридан сақлаш учун илинган пардалар учун ҳам ҳайдовчиларни жаримага тортишга ҳаракат қилар эди.
Сўнгги йилларда автомобиль йўлларига кўп миқдорда маблағ ажратилди, бироқ кўплаб йўллар бугун талабларга мутлақо жавоб бермайди, деди Шавкат Мирзиёев.
Кар ва заиф эшитувчи кишиларнинг муносиб ва хавфсиз меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқлари мунтазам равишда бузилмоқда, жамоатчилик эса бунга кўз юммоқда. Дилмурод Юсупов автотураргоҳларнинг кар хизматчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг кундалик оғир ишларига гувоҳ бўлди.
Профессионал боксчи Исроил Мадримов 5 октябрь куни Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида WBC Fecombox чемпиони Алехандро Баррерага қарши рингга кўтарилади. Боксчи шаҳардаги кўчалардан бирида машғулот ўтказди.
Пойтахтнинг Юнусобод туманида тез тиббий ёрдам шифорига ҳужум қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ХТВ Фарғонадаги мактаб ўқувчилари нима учун полда дарс ўтаётганига изоҳ берди. Эски парталар янгиларига алмаштирилгани учун синфда парталар 20 дақиқа давомида бўлмаган, дея хабар қилди вазирлик.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг