Эркинжон Турдимов ҳоким бўлиб ишлаган вақтида ўзини қўллаб-қувватлаган Сурхондарё аҳолисига миннатдорлик билдирди. Сурхондарёликлар унинг Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланганидан хафа.
Англияни мағлуб этган Бельгия ўз тарихида илк марта бронза медални қўлга киритди.
Халқаро бокс федерацияси раҳбари Ғафур Раҳимов қидирилаётган шахслар рўйхатидан чиқарилди. Сиртдан ҳибсга олиш чораси ўзгартирилди.
Тошкент вилоят суд-экспертиза бюроси бошлиғи қоидабузарликлар сабабли ишдан бўшатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларни прокуратурага тақдим этди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Париж ва Загребдан Москвага Франция ва Хорватия терма жамоалари мухлисларини ташийди.
«Ўздонмаҳсулот"нинг собиқ раҳбари Сурат Ҳайдаров ва унинг куёви Жамшид Шарипов ҳибсга олинди.
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев ва ҳокимиятнинг қатор ходимлари ҳибсга олинди.
Солиқларни яширган Криштиану Роналду испан солиқчилари билан 18,8 млн евро компенсация тўлаш бўйича келишувга эришди.
Ёш қизчаларнинг тилла тақинчоқлари ва бошқа буюмларини алдов йўли билан қўлга киритган Х.Бобоева жазога тортилди.
2018 йил 12 июль куни «Ўзбекистон 24» телеканалида Чорвоқдаги ноқонуний қурилган бинолар билан боғлиқ лавҳа намойиш этилди.
«Малика» савдо мажмуасида сотувчиларга пичоқ билан жароҳат етказган Саиднўъмон Акбаровни ушлаш чораси кўрилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбикорлик субъектларини кўллаб-қувватлаш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида янги лойиҳага қўл урди.
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Софияга ташрифи доирасида Ўзбекистон-Болгария савдо уйи очилди.
Йил бошидан буён асосий капиталдаги инвестициялар ҳажми 41, трлн сўмни, жалб этилган маблағлар эса 22,1 трлн сўмни ташкил қилди.
-75кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Турсуной Жабборова жаҳон чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди.
Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Черногория Республикаси президенти Мило Жукановични миллий байрам — Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.
Болалар мусиқа ва санъат мактаб биноси суд-ҳуқуқ органлари ташкилотларига ижарага берилиши, болаларнинг кўз ўнгида суд жараёнлари ўтказилиши танқид остига олинди.
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари иштирокида мажлис ўтказди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов марказлашган маблағларни реал секторнинг ўрнига айнан таълимга сармоя қилишга чақирди.
Ўзбекистонликларни тадбиркорлик асосларига ўқитишда Хитой инвестициялари ва технологиялари жалб қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг