Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна иқтисодий фаолиятни амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган шахсларни моддий рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.
Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган «Riviera» савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида метал конструкцияни қулаши натижасида 4 киши қурбон бўлди ва икки нафари жароҳатланди.
«Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида «Мен ғолиб» шиори остида «Энг илғор артиллерия мутахассиси» танловининг республика босқичи ўтказилди.
НКМК олтин рудаларини қайта ишлаш бўйича янги мажмуани ишга туширди. Янги технологиялар тайёр маҳсулот олиш даражасини 11 фоизга оширади.
Сингапурлик сармоядорлар Ўзбекистонда чиқиндиларни плазма усулида утилизация қилиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Буюк Британиянинг янги тайинланган элчиси Тимоти Торлот Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркорнинг ўғли уларга тегишли дўкон маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан қайтадан тиклаб берилганини инкор қилди.
Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Тошкентдаги «Малика» савдо марказида ўтказилган рейдда соқол қўйган кишилар Шайхонтоҳур тумани 4-сонли ички ишлар бўлимига олиб борилиб, мажбурий равишда соқоли олинган. «Газета.uz» буни ошкор қилган блогер билан сухбатлашди.
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 65 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Қорақалпоғистонинг Қораўзак туманидаги икки мактабга компьютерлар, робототехника тўпламлари ҳамда турли бошқотирма ўйинларини тақдим этди.
Қуролли Кучлар академиясида янги ўқув ва маиший бинолар фойдаланишга топширилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманини тузиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.
Комил Рашидов бош вазир маслаҳатчиси — Хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.
«Ипотека-банк» ва «Халқ банки»га ундирилиши тақиқланган тўловлар мавжуд бўлгани, «Давр-банк"ка хизмат кўрсатишда қонунга риоя қилмагани учун жарима санкциялари қўлланилди.
Мажбурий меҳнат учун маъмурий жарима миқдори 10 баробарга оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бу ҳақдаги тузатишларни киритиш маъқулланди.
«Катта еттилик» Ливиядаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлади ва Гонконг ҳукуматини кўча намойишчиларига қарши куч ишлатишдан қочишга чақирди.
Хоразмда яшовчи шахс спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда чақирилган енгилтак аёл билан келишолмагани оқибатида уни бўғиб ўлдирди.
Президент қарори билан ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.
Янги ўқув йили учун дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари белгиланди. 3-синфлар учун ижара тўлови миқдори ўтган ўқув йилидагига нисбатан 12600 сўмга, 8- ва 9-синфлар учун эса 31,8−29,1 минг сўмга ўсган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг