Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бош прокуратура дўконни бузишга ҳаракат қилган Яккабоғ туманининг собиқ ҳоким ўринбосари хусусий мулк ҳуқуқини бузиш ва мансаб ваколатидан четга чиқишда айбланмоқда.
Тошкентга Беларусдан синовдан ўтказиш учун электробус етказиб берилди. Уни 41-автобус йўналишида синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Президент маҳкумларга сайлаш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади.
Йил бошидан буён 7439 ёнғинда 76 киши вафот этди, 208 киши жароҳатланди. Ёнғинларга асосий сабаб — оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш ва электр ускуналарининг носозлиги.
Асака туман деҳқон бозорида қулупнай ва нишолда сотувчилари ўртасидаги можаро маъмурий жавобгарликка сабаб бўлди.
Самарқандда 22 млн сўм, 100 доллар ва 600 минг сўмлик телефон учун бир оиланинг беш аъзосининг жонига қасд қилган шасхлар устидан очиқ суд бошланди.
Экологик партия ҳукуматдан дарахтларнинг айрим турларига ярим йиллик мораторий эълон қилишни сўради. У санитар кесиш ва авария ҳолатидаги дарахтларга тааллуқли бўлмайди.
Мустақиллик куни нишонланган кечаси Тошкент кўчаларига ўрнатилган 2000 дан ортиқ байроқлар ўғирланди. Етказилган зарар миқдори 142,6 млн сўмни ташкил этди.
«Ўзбек давлат цирки»да томоша вақтида артистнинг баландликдан йиқилиб тушиши юзасидан маълумот берилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов августда Россия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
«Росатом» Ўзбекистонда 2020 йил бошидан атом электр станцияси қурилиш майдончасида ишларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди корпорация раҳбари Алексей Лихачёв.
4 сентябрь куни Ўзбекистонда фаолият юритаётган 9904 та давлат умумтаълим муассасаларида 2019−2020 ўқув йили бошланди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган фуқаролар рўйхатини эълон қилди.
Туркияда ноқонуний юрган хорижликларни аниқлаш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш борасида текширувлар амалга оширилаётгани хабар қилинди.
Ўзбекистонлик ҳарбий разведкачилар «Олтин укки — 2019» халқаро мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Қозоғистон биринчи президентининг катта қизи Дарига Назарбаева республика парламенти юқори палатаси раиси лавозимига қайта сайланди.
«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар сотиладиган сайтини янгилади. Интернет орқали сотиб олинган чипта кассадан олинган чиптага қараганда арзонроқ бўлади.
Жомбой туманида ISUZU автобуси ва MAN юк машинаси тўқнашуви натижасида 1 киши ҳаётдан кўз юмди, 22 киши турли даражада тан жароҳати олди.
Велопойгачи Ольга Забелинская Берлиндаги Europakriterium der Bahnfahrer турнирида учта медални қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг