Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Умматов «Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг монополия субъекти саналишини билдирди.
Аҳоли билан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб борувчи назорат-касса машиналари босқичма-босқич жорий этилади.
Ўгай отасини пичоқлаб ўлдирган йигит Нишон туман суди томонидан 13 йилу олти ой муддатга қамоққа ҳукм қилинди.
2026 йилги қишки олимпиада ўйинлари Италиянинг Милан ва Кортина д’Ампеццо шаҳарларида ўтказиладиган бўлди.
1 июлдан видеорегистраторлар далил йиғувчига айланиши, ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши ва бепул тиббий хизмат чегараси аниқ бўлиши белгиланган.
Қонунчилик палатасида манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлаш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкентнинг Яшнобод туманида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдани маст ҳолатдаги Nissan ҳайдовчиси уриб юборди.
Швейцария Бош прокуратураси Гулнора Каримова иши бўйича музлатилган 130 млн швейцар кронаси (133,7 млн доллар) миқдоридаги маблағни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида эълон қилди.
Арисдаги (Қозоғистон) портлаш сабабли 13 та поезд, жумладан «Уфа — Тошкент» ва «Самарқанд — Нур-Султан» поездлари ҳаракати тўхтатилди.
Хитой вакили Цюй Дунъюй БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори лавозимига сайланди.
Миллий авиакомпания самолётлар сотиб олиш стратегиясини ўзгартирмоқда. Uzbekistan Airways Канаданинг Bombardier ёки Бразилиянинг Embraer компанияларидан кичик сиғимли самолётларни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда Одам савдосига қарши кураш бўйича миллий стратегия қабул қилиш ва ушбу соҳада миллий маърузачи институтини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўлим жазосининг қўлланилиши жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатиб, коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси каби иллатларни камайтира оладими — «BUYUK KELAJAK» эксперти Бахшилло Ходжаев таҳлилида.
Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Қулоқтепа номи Рихсилий этиб қайта номланди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қисм ҳудудида портлаш содир бўлди. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Мухолифатдан номзод Акрам Имамўғли Истанбул ҳокимлигига такрорй сайловда 54 фоиз овоз тўплаган ҳолда яна ғалаба қозонди.
Келгуси йилнинг май ойида Ўзбекистонда илк бор БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотининг Европа учун ҳудудий конференцияси ўтказилади.
Омбудсман Зангиотадаги аёллар қамоқхонасига ташриф буюриб, Гулнора Каримова билан учрашув ўтказди. Унинг саломатлиги қониқарли экани айтилди.
Ўзбекистон Навоий вилоятида фотоэлектр станцияси лойиҳасини амалга оширишга ёрдам берувчи Scaling Solar дастурига қўшилди. Дастур шу вақтгача фақат Африка қитъаси мамлакатларида амалга оширилаётган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг