Бекободдаги мактаб ўқувчилари пешонасига ёзилган икки рақами туфайли мактаб директори ва етти ходим ишдан бўшатилди, туман ХТБ раҳбари хайфсан олиб, вилоят ХТБ раҳбари кечирим сўради.
Шавкат Мирзиёев Лондон аэропортига қисқа техник тўхташ давомида Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан билан учрашди.
15−16 май кунлари Яшнобод, Миробод, Сергели ва Яккасарой туманларида совуқ сувнинг ўчирилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон Германия компанияларига Тошкентдаги собиқ «Алгоритм» заводи базасида махсус саноат зонасини ташкил этишни таклиф қилди.
2012 йилда 15 йилга қамалган собиқ адлия вазири Равшан Муҳитдинов озодликка чиқарилди.
Мурод Ирматов Тошкент ҳокимияти бинолардан фойдаланиш департаментига раҳбар этиб тайинланди.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси сурхондарёлик фермер ва деҳқон хўжаликларидан пиёзни муносиб бўлган 1200 сўмдан сотиб олишини маълум қилди.
Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизлар ва оилалар, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи жамғарма давлат рўйхатидан ўтказилди.
15 майдан Тошкент ва Хўжанд ўртасида автобус қатновлари йўлга қўйилади.
Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифи жараёнида 40 дан зиёд ҳужжатлар, жумладан 8,5 млрд долларлик битимлар имзоланиши режалаштирилмоқда.
Ўқитувчи Диана Еникеевани уриб кетган юк машинаси ҳайдовчиси, Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари ва ХТБ мудирига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
2014 йилда 10 йил 8 ой муддатга қамалган Фаҳриддин Тиллаев озод қилинди.
Олимпия чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров мексикалик Хесус Силвейрани мағлубиятга учратиб, профессионал рингдаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди.
Тошкент ҳокимияти ҳузурида шаҳарнинг дренаж тизимини ўрганиб, кўчаларда сув тўпланишининг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ ташкил этилади.
14 май куни тонгда пойтахтнинг Чилонзор туманида автобус ёниб кетди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Пойтахтдаги «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғидаги аттракционда 11 ёшли бола ҳушдан кетиб, вафот этди.
Тошкентдаги учта давлат хизматлари марказида эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳужжатларга алмаштириш мумкин.
Ўзбекистон чегарачилари апрель ойида 52 нафар давлат чегаралари бузувчисини ва ноқонуний олиб ўтилаётган 1,3 млрд сўмлик товарларни қўлга олди.
Ўзбекистонга Германиядан икки томонлама ҳамкорлик тарихидаги энг катта ишбилармонлар делегацияси ташриф буюради.
Жиззах вилоятидан аҳоли пунктларининг ярмидан кўпи марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олинмаган. Муаммони Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига ҳал этиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг