Омбудсман Зангиотадаги аёллар қамоқхонасига ташриф буюриб, Гулнора Каримова билан учрашув ўтказди. Унинг саломатлиги қониқарли экани айтилди.
Ўзбекистон Навоий вилоятида фотоэлектр станцияси лойиҳасини амалга оширишга ёрдам берувчи Scaling Solar дастурига қўшилди. Дастур шу вақтгача фақат Африка қитъаси мамлакатларида амалга оширилаётган эди.
Сенаторлар хориж давлатлари ТИВлари сайёҳлар учун расмий тавсиянома ва огоҳлантиришларда Ўзбекистон ҳақида нохолис ва эскирган маълумотларни тарқатаётганини аниқлади.
Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари ҳамда ҳуқуқий асослардаги муаммолар сабабли Ўзбекистон эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари чет эллик инвесторлар учун жозибадор эмас, дея маълум қилди депутатлар.
Тошкентдан Олма Отага учаётган Air Astana самолёти герметизация тизимидаги муаммо сабабли Чимкентга фавқулодда қўндирилди. Жабрланганлар йўқ.
Россия президенти Россия авиакомпанияларига 8 июлдан Россия ҳудудидан Грузияга парвозларни тақиқловчи фармонни имзолади.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев тўлақонли WBA чемпионлик камари учун америкалик Даниэль Романга қарши рингга чиқади.
Қўқон шаҳридаги 69-ҳарбий шаҳарчада 300 дан зиёд ҳарбий хизматчилар оиласи истиқомат қиладиган Амир Темур номли маҳалла очилди.
«Тошкент шаҳар халқ таълими муассасаларини замон талаблари асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Ҳукумат қарори билан Аджу университетига дастлабки маслаҳат ишларини бажариш учун тўловни амалга ошириш мақсадида 2,1 млн АҚШ долларига тенг миқдорда маблағ ажратилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида хорижий фуқароларнинг республика ОТМларига суҳбат асосида қабул қилиниши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўн саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Электр энергияси нархларини ошириш, уларни бозор даражасига олиб чиқиш — энергетикага инвестицияларни жалб қилишнинг ягона йўли, деди президент Шавкат Мирзиёев.
Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция ҳисобини яхшилаш доирасида аҳоли орасида аноним тарзда ўтказилган сўровнома натижалари маълум қилинди.
Бир гуруҳ аёлларнинг президент трассасида жанжал уюштиргани ва уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланганидан норози бўлишгани билан боғлиқ мақола юзасидан Олий суд ахборот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев ватандошларни олиб келиш учун Сурия ва Ироққа учган самолёт ўққа тутилиши мумкин бўлганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳамма фуқароларни олиб келиш имкони бўлмаган.
Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Қозоғистон бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.
Янги қонунга мувофиқ қуроллар мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинадиган бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг