Жиззах вилоятидан аҳоли пунктларининг ярмидан кўпи марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олинмаган. Муаммони Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига ҳал этиш режалаштирилмоқда.
Андижонлик боланинг бўғма касаллиги билан чалингани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Тошкент ҳокимияти ҳузурида жамоатчилик кенгаши шакллантирилмоқда. Унга тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов раҳбарлик қилади.
Тошкентнинг Олмазор, Сергели ва Учтепа туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
20 нафар йўловчиси бўлган Isuzu автобуси Тошкентдаги Оҳангарон кўчасида ариққа қулаб тушди. Ҳодиса сабабчиси ҳисобланган Nexia ҳайдовчиси қидирилмоқда.
Каттақўрғонлик марҳум ўқитувчи Диана Еникееванинг оиласи ва фарзандига тўланадиган тўлов миқдорлари маълум қилинди.
Ўзбекистон президенти Рамазон ойини муносиб тарзда нишонлаш тўғрисидаги қарорига имзо чекди.
Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Олмалиқда Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» (Россия) филиали очилади.
Даврон Исмоилов АКТни ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Пойтахтдаги И. Каримов кўчасида «Радар» белгиси пайдо бўлди, тезлик фоторадар томонидан қайд этилади.
Полковник Умархонов Азизхон Шарипхонович Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тошкентда синов тариқасида аёл ходимлар ЙПХ инспекторлари сифатида иш бошлади.
Ўзбекистон Велоспорт федерацияси ва Миллий олимпия қўмитаси йил охирига қадар велоспорт бўйича 300 та мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда.
12 май куни Тошкентда Халқаро оила куни муносабати билан «Соғлом аёл — жамият бойлиги» шиори остида аёллар велотури ўтказилади.
2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитасини бошқариб келаётган Ботир Парпиев бошқа лавозимга ўтказилди.
Ҳукумат автомобиль йўллари ва бошқа хавфли жойларда ҳашар ўтказишни тақиқлаб, ҳашар иштирокчилари амалга ошириши мумкин бўлган ишлар рўйхатини (ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш) қисқартирди.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Рамазон ойининг биринчи куни тақвимларда кўрсатилгани каби 16 эмас, 17 майга тўғри келишини маълум қилди.
Байрам мушакбозлигини томоша қилиш учун минглаб кишилар Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонига йиғилди.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида эндиликда салютлар Тошкентнинг бир неча жойида отилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг