Таиландда ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар 2 та олтин ва 1 та кумуш медалини қўлга киритди.
Сенатнинг ялпи мажлисида «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги қонун маъқулланди.
3 миллион 116 минг 893 АҚШ доллари миқдоридаги тендерда ютиб чиқиш эвазига 296 минг АҚШ доллари олган шахс қўлга олинди.
Сенаторлар туризм тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда тасдиқладилар. Норматив ҳужжатдаги моддалар сони икки баробар ошди.
Илҳом Маткаримов Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг «Лукойл» олдида 600 млн доллар қарзи мавжудлигини тан олди ва нима учун маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битимни имзолашда миллий манфаатлар ҳисобга олинмаганини сўради.
Президент Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор Отабек Муродовни порахўрликда айблади ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Янги бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевга прокуратура органларидаги коррупциялашган тизимни бузиб ташлаш вазифаси топширилди.
Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига сайланди.
«Барнаул автоформацияланган иссиққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш» заводининг Мирзачўлда филиали очилади.
Бадиий гимнастика бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатида ғолиб бўлган қозоғистонлик қизларда допинг аниқлангани сабабли олтин медаллар ўзбекистонлик гимнастикачиларга топширилди.
Тбилисида минглаб намойишчилар «Россия босқинига қарши» норозилик акциясига чиқди. Акцияга россиялик депутатнинг Грузия парламентидани нутқи сабаб бўлди.
Самарқанд туманидаги Хўжағунжойиш маҳалласида ўрмон хўжалигида ерларни сотган шахслар томонидан фуқароларга 300 минг доллар маблағ қайтариб берилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Клара Жумамуратова «снос» билан боғлиқ масалалар тартибга солинишини айтиб ўтди.
Мактабгача таълим вазирлиги Сирдарёдаги болалар боғчасида заҳарланиш ҳолатини текширмоқда. Ҳодисага сифатсиз ичимлик суви сабаб бўлган.
Беларусь Ўзбекистонга биргаликда юк, махсус ва тиркамали техникалар ҳамда автобусларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг беш ташаббуси бўйича Имплементация стратегиясининг ишчи талқини жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.
Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга чиқарилган ҳукм судланувчилардан бирининг аппеляцион шикояти сабабли ҳали кучга киргани йўқ.
Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёл 26 ёшли А.И. томонидан рашк оқибатида ўлдирилган.
Авазбек Мадаминов Адлия вазирлигининг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
«Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши томонидан ташкил этилган суҳбатида таваккалчиликка асосланган телешоуларни тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг