«Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши томонидан ташкил этилган суҳбатида таваккалчиликка асосланган телешоуларни тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик 32 ёшли Виталий Денисов Қозоннинг «Рубин» клуби таркибига қўшилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва комиссиясининг мажлислари бўлиб ўтди.
Тошкентда 1560 нафар якка тартибдаги тадбикорнинг 21 млрд сўм, 3250 фуқаронинг 1,7 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди. Энг кўп солиқ қарздорлиги қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бош вазир томонидан илгари сурилган Элмира Боситхонова номзодини бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади. Ҳозирда қўмитага Танзила Норбоева раҳбарлик қилмоқда.
ҚҚС бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши GM Uzbekistan компаниясини логистика ва харажатларни оптималлаштиришга мажбур қилади, деб ҳисоблайди Молия вазирлиги. ДСҚ рақобат муҳитини яратиш мақсадида чет эл машиналари учун божларни қайта кўриб чиқади.
Ҳукумат мажбурий мактаб формасини жорий этишни 2024−2025 ўқув йилигача кечиктирди.
Миллий гвардия Тошкентда беш нафар аёлнинг қўлга олинишига уларнинг президент кортежини тўхтатмоқчи бўлганини сабаб қилиб кўрсатди. ОАВда улар Хотин-қизлар қўмитаси қабулига борганида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Президент фармони асосида Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига Ниғматилла Йўлдошев тайинланди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолиятига фойда келтирадиган илмий-техник лойиҳаларнинг 50 фоизини молиялаштиради.
НҲҲМПда «Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
«Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари умумий қиймати 73,4 миллион сўмлик мева ҳамда товар моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишини тўхтатишди.
Садритдин Мўминов вилояти ҳокимининг қарори билан Наманган туманига ҳоким этиб тайинланди.
Оксана Чусовитина Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида ўтказилган Korea Cup мусобақасида кумуш медални қўлга киритди.
Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Чортоқ туманида яшовчи М.Т. исмли аёл Чиғатой маҳалласида яшовчи М.Н. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб унга пичоқ билан жароҳат етказди.
Жиззах вилоятида Хитойнинг Shaanxi компанияси билан ҳамкорликда юк автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда чек лотореясини жорий этиш режалаштирилмоқда. Товар ва хизматлар харидори пул ютуғи ёки солиқларни пасайтириш учун чеклардан фойдаланиши мумкин.
Тошкент ИИББ кўча ўртасига қолдириб кетилган «Каптива» автомобилига буюм билан чизиқ туширган ИИО ходимига нисбатан текширув бошлади.
Халқ таълими вазири Тошкентдаги 81 та мактабга қабул шакли ўзгараётганига изоҳ берди. Қабул бепул бўлиши, қўшимча квота фақатгина микроҳудуд бўйича барча болалар қамраб олинганидан сўнг ажратилиши маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг