Қашқадарёда «Д.М.» МЧЖ раҳбари ва 10 та тиббиёт муассасаси мансабдорлари бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий ускуналарини бир неча баробар қимматга хариб қилгани аниқланди. Етказилган зарар 3 млрд сўмдан ортиқ. Суд 11 нафар амалдорни 1 йилга мансабдорлик лавозимларида ишлашдан маҳрум қилди.
Олий таълим вазирлиги 2022/2023 ўқув йилида давлат ОТМларида барча босқич (бакалавриат ва магистратура) талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмаслигини маълум қилди. Шунингдек, «суперконтракт» миқдорлари ҳам ўзгаришсиз қолади. Жадвал.
2022−2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди. Буни 6 хил усулда билиб олиш мумкин.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган IT-паркда дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар фойдаланишга топширилди. Уларда «Алоқабанк» ва «Ўзбектелеком» жойлашган. Келгусида бу ерга АКТ вазирлиги ва саноат корхоналари кўчирилади. Президент осмонўпар бинолардан бирининг томига кўтарилди. Фото.
1932 йилда ташкил этилган ва беш йил аввал таъмирлаш учун ёпилган Ўзбекистон Миллий боғи очилишга тайёр. Кўл яна сувга тўлган, истироҳат боғига президент ташриф буюрди. У боғни Тошкент рамзларидан бири деб атади ва «қадриятларимизни эъзозлаш ва хотира ҳам керак"лигини таъкидлади. Фото.
Мустақиллик байрами муносабати билан 29 августдан 4 сентябрга қадар «Самарқанд-Тошкент-Самарқанд» йўналишидаги «Афросиёб» поездлари қатнови биттага кўпаяди.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — халқаро математика олимпиадаси совриндори, Швейцариянинг Берн университети докторанти Зариф Ибрагимов. У «Газета.uz» га Ўзбекистон ва хориждаги таълимнинг фарқлари, чет элдаги ҳаёт тарзи ва дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди.
Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради. Президент марказни мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги» деб атади.
Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, «No Photo, No Video» муаммоси Ўзбекистон ижтимоий ҳаётидан аллақачон йўқотилиши керак эди. «Айрим ўзбошимчалик билан жорий қилинган тақиқлар жамиятга зарар келтириши муқаррар», — деди у.
Ўзбекистон бокс терма жамоасининг янги мураббийлар штабида энди федерация маслаҳатчиси, жамоа катта мураббийи, мураббий, тренер-физиотерапевти лавозимларида кубаликлар фаолият олиб боради. Тажрибали мураббий Раҳматжон Рўзиохунов эса мураббийлар штабидаги ишини давом эттириши маълум бўлди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Тошкент — Бишкек» автобуси йўлдан чиқиб кетди. 12 киши оғир яраланган.
ХТВ ва ДТМ абитуриентлар тўплаган балларни аввалги йиллар билан солиштириб чиқди. Сўнгги 2 йилда ўтиш балини тўплай олмаган мактаб битирувчилари салмоғи пасайган, дейилади ХТВ маълумотида. Ўтиш балини тўплай олмаган абитуриентларнинг ҳар 5 тадан бири (108 минг) мактабни жорий йилда битирган.
Пишлоқ ва картошкали чалпак, пишлоқ ва кўкатли дангаса пирожкалар, товада пиширилган пишлоқли хачапури, туркча погача, пишлоқ ва творогли киш, қатламали хамирдан қилинган пишлоқ ва кўкатли ўрамалар, пишлоқли слойка ва бошқалар — Zira.uz мазали пишлоқли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов ва ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланди. Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов эса Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Маросим Ашхободда бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклар экан, «дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик» тилади. У икки давлат ўртасидаги «анъанавий равишда дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган» муносабатлар «бундан кейин ҳам ривожланиб боришига» ишонч билдирди.
Россия ўзбекистонлик валюта чайқовчилари айрибошловчи жойга айланди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ. Ўзбекистонликлар рублга ўзбек сўмини харид қилиб, сўнгра долларга алмаштириб, РФга олиб келиб, бу ерда яна рублга алмаштиришмоқда. Бундай операциялардан бир неча кунда 6% гача фойда олиш мумкин.
Қорақалпоғистоннинг янги етакчиси, Нукус воқеалари сабабини айтган президент, ҳамкасбини пичоқлаб, 10 йилга қамалган Маданият вазирлиги ходими, Қуйи Чирчиқда хотинини калтаклаб, эртаси куни ўлдириб кетган эр, Қорақалпоғистонлик ёшлар учун ОТМларга квота ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Сурия президенти Башар Асаднинг Самарқанддаги ШҲТ саммитига ташрифи муҳокама қилинмади, деди Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов. Аввалроқ ОАВ унинг саммит доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Қуйи Чирчиқдаги 31 ёшли эркак рашк туфайли ўз хотинини отасининг уйида пичоқлаб ўлдирди. «Газета.uz» тармоқлар фойдаланувчилари ушбу хабарга билдирган фикрларни бир материалга жамлади. Кимдир бу қилмиши учун унга энг оғир жазони бериш керак деса, кимдир бунга томошабин бўлганлар ҳам айбдор демоқда.
АҚШ Ўзбекистондаги фермер ва ўғит ишлаб чиқарувчиларга ёрдам кўрсатиш учун USAID агентлиги орқали 2 млн доллар ажратади. Ёрдамнинг мақсади глобал озиқ-овқат инқирози шароитида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг