Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини ураётгани акс эттирилган видеоматериалдаги ҳолат ИИВ томонидан ўрганилди.
ҚҲТБТ порталида импорт пойабзалга солинадиган божхона божи ставкасини ошириш кўзда тутилган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Шавкат Мирзиёев нефть-газ, кимё ва электр энергетикаси соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини янада жадаллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Форишда 2019−2020 йилларда қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган, йилига 4 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилиши белгиланди.
Ижтимоий тармоқларда «Жиззахда ГАИ билан ҳайдовчи урушиб кетди…» номи билан тарқатилган видеоматериалдаги ҳолатга ИИВ томонидан ойдинлик киритилди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар миқдорида қарз ажратилишини тасдиқлади.
Андижон вилоятида 1,5 кг миқдорида марихуана аниқланди. Хизмат ити ёрдамида 13 туп кўкнори ўсимлиги топилди.
Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентда Human Rights Watch вакили билан содир бўлган ҳодиса ўрганилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон ташкилот фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва у билан ҳамкорликни давом эттиради, дейилади баёнотда.
Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун видеокамерали дронлар, кузатув камералари ва ташвишли видеохабарлар тизимидан фойдаланилади.
2017 йил бошидан буён қийноқлар ва бошқа ноинсоний ёки қабр-қийматни ерга урувчи муомала шаклларини қўллаган 41 киши жиноий жавобгарликка тортилди.
Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий Қоҳирада суд мажлиси вақтида вафот этди.
Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМлар қабулни давлат буюртмаси асосида амалга оширади. Бакалавриатнинг кундузги бўлимларига жами 80430 киши қабул қилинади.
Қаршида янги туғилган чақалоғини 1000 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Йил бошидан буён болаларни сотиш бўйича саккиз ҳолат ҳақида хабар қилинди.
Россиянинг Сахалин вилоятида мигрантларни жалб қилиш тақиқланган ишлар рўйхати кенгайтирилди. Ландшафтларни ободонлаштириш, ишга жойлаштириш ва реклама фаолияти шулар жумласидан.
ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди.
Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда кучли шамол учириб юборган томларнинг ярмидан кўпи профнастилдан тайёрланган. Вазият республика прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига ўткир энцефалит синдроми тарқалаётгани сабабли Ҳиндистоннинг Биҳар штатига бормасликни тавсия қилди.
АҚШнинг Географик номлар бўйича кенгаши Украина пойтахти номини тўғри ёзишнинг янги меъёрини қабул қилди. Эндиликда инглиз тилида Kiev эмас, балки Kyiv деб ёзиш керак.
Бангладеш президенти Абдул Ҳамид Душанбедаги саммитдан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг