АҚШ Ўзбекистондаги фермер ва ўғит ишлаб чиқарувчиларга ёрдам кўрсатиш учун USAID агентлиги орқали 2 млн доллар ажратади. Ёрдамнинг мақсади глобал озиқ-овқат инқирози шароитида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Жума куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган қонунларнинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгилаш масаласини кўриб чиқди.
44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби, халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов «Газета.uz» билан суҳбатда бир кунда неча соат шуғулланиши, шахмат доскаси устида 6−9 соатни қандай ўтказиши, овқатланиш рациони, уйқу миқдори, қолаверса, ғалабадан кейин жамоа нималар билан машғул эканини сўзлаб берди.
Ёш ўзбекистонллик санъаткор Шоҳрулло Абдуллаев томонидан Джейсон Деруло устозлигида яратилган «Алвидо» треки мусиқа платформаларида тинглаш учун мавжуд.
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида фуқаро маҳалла ҳудудидаги 15 сотих бўш ерни 15 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи мазкур ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 10 минг долларни олган вақтида қўлга олинган.
Давлат органларида блокчейн технологиясини қўллаш аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, тенгсизликларни камайтириш ва олдинга «сакраш»га ёрдам беради, дея ёзади ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска.
Термиз давлат музей-қўриқхонасида олиб борилган ўрганишлар давомида 58 номдаги ашёлар музей фондида йўқлиги, 24 таси ўлчами, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди. Келтирилган зарар қиймати эса қарийб 3,5 млрд сўмга баҳоланди.
Судьялар олий кенгаши судьяларнинг совға олишини тартибга солувчи низомни тасдиқлади. Унга кўра, судьялар ва уларнинг оила аъзоларига текин хизматлар ёки мол-мулкдан бепул фойдаланиш, қимматбаҳо совғалар олиш тақиқланади. Низомда рухсат этилган совға миқдори ва жавобгарлик масаласи ҳам белгиланган.
Қуйи Чирчиқ туманидаги боғчада ўз хотинини калтаклаган эркак кейинчалик уни ўлдиргани маълум бўлди. Бош прокуратура жиноят рашк сабаб содир этилганини айтмоқда. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тожикистон чегарасида коронавирус чекловлари вақтинча тикланди. Мамлакатга келганда, ПЗР тест натижаларини ёки COVID-19 га қарши эмлаш сертификатини тақдим этиш керак бўлади.
Фақат қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатдаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квотаси ажратилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев жума куни Жўқорғи Кенгесдаги нутқи давомида.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг янги раиси этиб Аманбай Оринбаев сайланди. У аввалроқ ИИВ раҳбари ва Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Президент у ўз лавозимида Қорақалпоғистон халқига сидқидилдан хизмат қилиши ва билдирилган ишончни оқлаши лозимлигини таъкидлади.
Вьетнамда бўлиб ўтаётган кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.
Шавкат Мирзиёев икки ой олдинги Нукус воқеалари негизида аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммолари ётганини таъкидлади. «Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар „халқни рози қилиш“ деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», — деди у.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Унга вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов раҳбарлик қилади. Кенгаш сунъий интеллект ёрдамида амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни тезроқ мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш билан шуғулланади.
Шавкат Мирзиёев қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилишини маълум қилди. Жумладан, фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилади, айланма солиқ ставкаси Нукусда 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтирилади.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов бетоблиги туфайли ва ўз мурожаатига асосан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев номзоди таклиф этилди.
ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилгани сабабли вақтинча ёпилган Ботаника боғи 26 августдан ташриф буюрувчилар учун қайта очилганлиги маълум бўлди.
Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукусга учиб кетди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг