Учтепа тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Аввалроқ президент туманда ривожланиш суръатлари энг паст даражада эканини қайд этган эди.
Энергетика вазирлиги «Газета.uz» иссиқхона хўжаликларининг кўмирга ўтказилишига қарши ёзган мақолага жавоб қайтарди. Вазирлик Ўзбекистон учун газдан ёқилғи эмас, балки хом ашё сифатида фойдаланиш фойдалироқ эканини қайд этди.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 24 нафар тадбиркорга 2,1 трлн. сўмлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қарорлар топширилди.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Қурилиш вазири сифатида ишлаб келган, 6 йил давомида Тошкент шаҳар ҳокими бўлган Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.
Қўқон шаҳрида яшовчи икки 8-синф ўқувчиси ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида америкалик Майкл Фоксга қарши рингга чиқади.
«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Сеулдан учиб келган фуқароларда декларацияда кўрсатилмаган товар-моддий бойликлари борлигини аниқлашди.
Қарши ҳокимияти шаҳар логотипини тасдиқлади, унда сардоба — сув омбори тасвирланган.
Комил Алламжонов BBC Uzbek, Amnesty International, Voice of America, «Фарғона» агентлиги, Uzmetronom ва бошқа аввал блокланган сайтларга киришга қўйилган чеклов олиб ташланганини маълум қилди.
Қозон шаҳри мэри Ильсур Метшин депутатларга бир ой давомида мактаб ошхоналарида овқатланишни топширди, улар кунига 69 рубл эвазига овқатланишга тўғри келади.
Шанба ва якшанба кунлари Тошкент ботаника боғида Иккинчи жаҳон уруши йиллари ҳарбий техникалари ва қурол-яроғлари кўргазмаси давом этади.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги уйларнинг ноқонуний бузилиши, товон пулининг тўланмаслиги ва кўчмас мулк соҳасидаги бошқа қонунбузарликларда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича акция эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказди.
Олмазор туманидаги «Дамаши» каналининг узунлиги 1 100 метр бўлган қирғоқ бўйида «Сой бўйи» сайилгоҳи барпо этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманидаги умумтаълим мактаби ва тикувчилик цехини кўздан кечирди.
Избоскан туманида ўзбошимчалик билан қурилган уйни бузиш бўйича суд ижросини таъминлаш жараёнида юзага келган можаро юзасидан ИИВ расмий муносабат билдирди.
Ҳукумат қарори билан Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни «Тошкент» автовокзалида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг