Тошкентда тўрт йигит Canon принтерида 100 минг сўмлик сохта пулларни тайёрлаганликда гумон қилиниб қўлга олинди.
«Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирди.
Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилиши учун «@antikorbot» номли махсус бот яратилди.
Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи икки фуқаронинг нарда ўйини оқибатида юзага келган жанжали ўлим билан якунланди.
Ҳукумат қарори билан Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси Маҳмуд Муродов янги промоушен билан шартнома имзолайди ва 8 июнь куни Братиславада жанг ўтказади.
Касби туманида ўтказилган тезкор тадбирда ҳовлисида 68 туп кўкнори етиштираётган фуқаро фош этилди.
Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бош прокурор Отабек Муродов бошқа органлар штатлари ҳисобидан прокуратура ваколатлари асоссиз равишда кенгайтириб юборилганини тан олди.
Индонезия компанияси раҳбарлари Азам ва Омон Асланов Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг асосий муаммоларини ва корхонани янада ривожлантириш борасидаги режаларни ошкор қилди.
НҲҲЛМ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Маданият ва санъат институти Нукус филиали талабаси М.А. фуқаро Х.М.ни ўзи таҳсил олаётган олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, ундан 4000 долларни олган вақтида ушланди.
Ўзбекистон Миллий гвардияси Хитой Халқ қуролланган милицияси билан ҳамкорликда қўшма аксилтеррор машғулотларини ўтказмоқда.
Davr bank Учтепа тумани филиалининг икки нафар ходими фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда мушакбозлик ўтказилади.
«Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган йўловчилардан телефонларни йиғиб олаётган фуқаро қўлга олинди.
Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақини якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасини яратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилишда оилаларга 486 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредитларни тўлиқ ажратиш зарурлигини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Алишер Абдуалиев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Қўқонда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Лойиҳа қиймати 300 млн доллар бўлиб, илк электромобилнинг 2023 йилгача ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг