Қозоғистоннинг бешта шаҳрида бўлиб ўтган рухсатсиз намойишларда 80 киши қўлга олинди.
Шавкат Мирзиёев 2 май куни хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Россия президенти Владимир Путин барқарор Рунет тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 1 ноябрдан кучга киради.
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида Германиянинг «Atlas International» компанияси билан 300 млн евролик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланганлиги ҳақидаги хабарларни расман рад этди.
Зафар Алимов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистонга жалб этилаётган жами инвестициялар 29,9 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 5,9 фоизга ўсганини маълум қилди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди ва унга кўра ўзбекистонлик боксчиларнинг рейтингдаги ўрни ўзгарди.
Фарғонада ўгай онасини пичоқлаб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилиб, 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Истеъмол қилинган табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун мавжуд қарздорлик тўғрисида тўлиқ маълумот бериш учун «Telegram-бот» ишга туширилди.
Президент 6 майдан бошланадиган Рамазон ойини муносиб ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Юнусобод туманининг собиқ раҳбари Бахтиёр Абдусаматов унинг қўлга олинишини Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбарлари уюштирганини тахмин қилди.
ТерДУнинг иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган фуқаро қўлга олинди.
Бухорода умумий қиймати 125 млрд 304 млн бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар иштирокидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
2019 йилнинг биринчи чорагида қиймати 85,5 миллион АҚШдоллари миқдоридаги товарлар экспорт қилинди ва ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ўсди.
Ўзбекистон бош прокурори Корея бош прокурори Мун Му Ил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Рустам Мадумаровга тегишли «EDEL VEYS-ALI» маъсулияти чекланган жамиятининг 7 миллиард сўмдан ортиқ мулки аукционга қўйилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 1 май куни Термиз шаҳридаги «ZIF Textile» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди.
Ҳукумат қарори билан Божхона ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қопланиши белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг