Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик учрашувида Марокаш жамоасидан 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўзбекистонда мутахассислар ва кенг омма учун иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартибларига бағишланган қўлланма чоп этилди.
Ўзбекистонда савдо марказлари ва бошқа объектларнинг ёнғинга қарши тизимлари ва эвакуация йўллари ҳолати текширувдан ўтказилади.
Тошкентда 9 апрелдан 18 майга қадар режа асосида иссиқ сув ўчирилади.
АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон барча томонларни афғон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракатини музокаралар столи атрофига жамлаш учун бирлашишга чақирди.
Терроризм таҳдиди барча учун умумий, унга қарши биргаликда курашиш лозим, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани Тошкент конференциясида.
Бепул онлайн таълим соҳасида дунёнинг энг илғор олий таълим даргоҳи — Массачусетс технологиялар институти мисолида масофавий таълим афзалликлари ва истиқболлари «Газета.uz» мухбири нигоҳида.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун бор имкониятларни сафарбар этишга чақирди.
Конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев навбатдаги суд мажлисида мақолаларни пул учун эмас, балки эътиқодимдан келиб чиқиб ёзганини маълум қилди.
Россия Афғонистон бўйича Тошкент конференциясига катта умид боғламоқда, дея маълум қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
Евроиттифоқ толиблар Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши жараёнини қўллаб-қувватласа, уларни санкцион рўйхатдан чиқаришга тайёр.
Тошкент ҳокими Ўзбекистон пойтахтида иситиш мавсумини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
28−30 март кунлари Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида совуқ сувнинг ўчирилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон мамлакат ҳудудида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ташкиллаштириш учун барча чораларни амалга оширишга тайёр, деди президент Шавкат Мирзиёев.
Наманган вилоятида ҳожатхона ўрасига тушиб кетган смартфон сабабли вафот этганлар сони уч нафарга етди.
Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этиш учун Тошкентга келган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди.
Сўнгги икки ойда 2002−2013 йилларда конституцион тузумга тажовуз қилиш ва бошқа жиноятларда айбланиб қамоққа ҳукм қилинган беш фуқаро озодликка чиқарилди.
Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этиш учун Тошкентга келган АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди.
Ҳожатхона ўрасига тушиб кетган телефонни чиқариб олишга уринган икки киши ҳалок бўлди, бир киши заҳарланди.
Журналист Каримберди Тўрамурод каттақўрғонлик ўқитувчи ўлими тафсилотларини ёритганидан сўнг унга нисбатан босим ва таҳдидлар бўлаётганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг