Ўзбекистон йўл ҳаракати қоидалари сунъий йўл нотекислиги, тирбандлик, қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш каби янги йўл белгилари, шунингдек янги ётиқ чизиқлар билан тўлдирилди.
Фарғонада 50 долларлик купюралардан иборат 100 дона, жами 5000 АҚШ долларини қалбакилаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент қарори билан давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилади.
Ўзбекистонда кундуз куни транспорт воситалари чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг сектори томонидан 7692 муаммо борлиги аниқланиб, уларнинг 5 651 тасига ижобий ечим топилган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Янгийўлда туғилган қиз фарзандини ўлди деб хабар бериб, 100 АҚШ долларига сотган акушер-гинеколог устидан жиноят иши қўзғатилди.
Баҳодир Жалолов «NABF Junior Heavyweight Title» камари учун америкалик Брендан Барретга қарши жанг қилади.
Ҳукумат қарори билан Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Сирдарё вилояти прокуратураси ходими Гулистонда каналда чўкаётган ўқувчи қизни қутқариб қолди.
Шўрчи туманида яшовчи 24 ёшли аёл деҳқон бозори олдида ўзаро жанжал сабаб 35 ёшли бошқа бир аёлга пичоқ билан жароҳат етказди.
Тошкент мезбонлигида кечадиган дзюдо бўйича Тошкент гран-приси 20−22 сентябрь кунлари ўтказиладиган бўлди.
Кучли ёмғир ёғиши натижасида Бухородаги бир қатор кўчалар сувга тўлди. Сувдан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ер усти метроси қурилиши муносабати билан Тошкентнинг учта туманида сув таъминоти бир суткага ўчирилади.
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги «Учтепа» конининг янги қудуғидан топилган газ Фарғона водийси аҳолисини табиий газ билан таъминлаш имкониятини оширади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси сотиб олган иккинчи Airbus A320neо самолёти Гамбургдан Тошкентга етиб келди.
Бухоро вилоятида поезд ва Mercedes-Benz юк машинаси тўқнашуви натижасида Туркия фуқароси вафот этди.
Ўзбекистонда Aviasales авиачипталарни излаш ва банд қилиш хизмати ишга туширилди.
Сурхондарё вилоятидаги газ конида разведка қудуқларини бурғулаш ишлари бошланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг