Ягона мактаб формасининг ҳали бери мажбурий бўлмаслиги, айрим солиқларни тўлашдан озод қилинганлар, Комил Алламжанв бугундан бизнесмен эмас, ҳафта охиридаги ёмғирлар, Алишер Усмоновнинг икки жиянига қарши санкциялар, «Қўрқинчли Теҳрон» асари муҳокамаси ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Қозоғистон Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ҳамда АҚШ, Туркия ва Хитой тимсолида иттифоқчи қидира бошлади, деб ёзади WSJ. Мамлакат савдо йўлларини диверсификация қилишга тушди, мудофаа бюджетини оширди ва Туркия билан жанговар дронларни ишлаб чиқаришга келишиб олди.
Статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2,6 млн сўмни ташкил этганини маълум қилди. Аввалроқ қўмита (қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари бўйича кўрсаткичларни киритмай) 2021 йилда юридик шахсларнинг ўртача ойлик маоши 3,2 млн сўм бўлганини қайд этган эди.
Алишер Усмоновнинг жиянлари Буюк Британия санкциялари рўйхатига киритилди. Британия ҳукумати маълумотларига кўра, улар Лондоннинг иккита элит ҳудудида уйларга эга. Уларнинг активлари музлатилган.
Жума кунидан бошлаб 7 августга қадар пойтахтда Food Fest-2022 гастрономик фестивали ўтказилиши муносабати билан Буюк Турон кўчаси, Мустақиллик шоҳ кўчаси ҳамда Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган йўллар автотранспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ўзгидромет раҳбари 28−29 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати пасайиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлигини маълум қилди.
Танзила Нарбаева президент топшириғига кўра бу йил 12 минг хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши кераклиги, бироқ уларнинг 500 нафардан сал ортиқроғига уй берилганини айтди. У жойлардаги масъул тузилмалар топшириқни бажариш ўрнига тадбирбозлик қилиб юрганини танқид остига олди.
Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази эпицентри Қирғизистонда жойлашган 4,5 магнитудали зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганини маълум қилди. Мамлакат шарқида зилзила кучи 2−3 баллни ташкил этган.
Rothschild & Cie компанияси маслаҳатчилари капитал бозорларининг юқори ўзгарувчанлиги сабабли «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига IPO`ни чиқариш муддатини кейинроққа қолдиришни тавсия қилди.
Фуқароларнинг хусусий боғча ва мактабларга тўлайдиган 3 млн сўмгача маблағлари солиқдан озод этилади, мобиль алоқа хизматлари учун солиқ ставкалари 15 фоиздан 10 фоизга туширилади, тадбиркорлар ва балиқ етиштирувчиларга солиқ имтиёзлари берилади — Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов янги ўқув йилидан бошлаб мактаб формаси мажбурий бўлмаслигини маълум қилди. Мазкур тартиб 2025 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади. Шунингдек, ўқувчи-қизлар мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраб келишлари ман этилмагани таъкидланди.
«Толибон»га Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи бошлаш учун ҳали ҳам кеч эмас, деди Евроиттифоқ махсус вакили Томас Никлассон. У аксарият афғонлар қарорлар қабул қилиш жараёнидан четда қолганини таъкидлаб, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ва қўрқувга асосланган жамият қуриш хавфи ҳақида гапирди.
2022 йил биринчи ярмида давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида 72,7 мингта қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Бунда айрим давлат идоралари давлат хизматларини вақтида кўрсатмай, фуқароларни сарсон қилган, уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган. 720 нафар давлат хизматчиси жаримага тортилди.
Солиқ қўмитаси июнь ойи учун истеъмолчиларга 61,9 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Шундай қилиб, 2022 йилнинг олти ойи давомида фуқароларга қайтарилган сумма 248,6 млрд сўмга етди.
Замонавий телевидение дунё юзини кўрган кунда «Газета.uz» мамлакатнинг илк «Ўзбекистон» телеканали ходимлари хотираларини чоп этмоқда. Улар устозлари, севимли дастурлари ва ЎзМТРК ташкил этилган йилларда у ерда ҳукм сурган муҳит ҳақида ҳикоя қиладилар.
ДХХ Фарғонада иккита ҳолатда қарийб 300 минг долларни Қирғизистонга ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишларга чек қўйилди.
Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.
Афғон ҳукуматини террор ташкилотлардан алоқаларини узишга чақирган Шавкат Мирзиёев, инклюзив ҳукуматни афғон халқи учун тинч келажак эканини айтган Владимир Норов, 4 нафар яқинини пичоқлаган эркак, ўз жонига қасд қилган Rash Milk асосчиси Раҳмиддин Мирзаев ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мушфиқ Козимийнинг «Қўрқинчли Теҳрон» асари нафс, илмсизлик, ўз ҳақ-ҳуқуқини билмаслик, фикрсизлик ортидан таназзулга юз тутган жамият тарихи ва тақдиридан сўзлайди. Асар, айниқса, жамиятда аёлларга нисбатан муносабат масалалари қаламга олинганлиги нуқтаи назаридан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг