Наманганда 1 млн. 558 минг 798 АҚШ долларининг ноқонуний тарзда Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан «Болалар китоби ҳафталиги"нинг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлари марказига экскурсия уюштирилди.
Тошкентда тиғиз йўналишдаги жамоат транспортининг 80 фоизи янгиланди ва оралиқ масофа ҳаракат жадвалига мос бўлишига эришилди.
Ҳукумат қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
1 апрелдан давлат хизматчилари учун мажбурий қилиб белгиланган ҳукумат мобил алоқасига илк фойдаланувчилар уланди.
Сергели туманидаги «Обод» маҳалласида ва Яшнабод туманидаги 58-ҳарбий шаҳарчада текширув ва таъмирлаш учун газ таъминоти вақтинча ўчирилади.
Утилизацияга топшириладиган ёки реализация мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.
Фарғонада 11 дона полиэтилен қопларга жойланган, салкам ярим тонна рангли металл парчалари ва чиқитларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши натижасида импорт ва экспорт билан боғлиқ иккита тартиб бекор қилинди.
Бухорода Эски шаҳар яқинида 225 млн долларга Bukhara City қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳа президентнинг вилоятга сафари вақтида тақдим этилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов бош вазир Абдулла Арипов ташрифидан сўнг вазифасидан озод қилинди. Ишдан бўшатилишига тахминий сабаб — халқаро бахшичилик фестивалига қониқарсиз тайёргарлик.
Одамлар бахтлироқ яшаши учун нима керак ва қандай инвестиция лойиҳалари энг қадрли ҳисобланади? Иқтисодчи Ботир Қобиловнинг мулоҳазалари.
Бош прокуратура Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қалбаки «Комастон» дори воситаси импортини фош қилди.
«Бек тўпи» савдо мажмуасининг собиқ директори Шукриллахон Эргашев ИИВ ЖИЭББга қарашли тергов ҳибсхонасида вафот этди. Аввалроқ «Чилонзор буюм савдо мажмуаси» собиқ бўлим бошлиғи ўзини осиб қўйган эди.
Велоспорт федерацияси нима учун Ўзбекистон вакилларининг катта қисми Чимкент-Тошкент марафонида қатнаша олмаганига изоҳ берди.
7 апрелдан Uzbekistan Airways Истанбулга амалга оширилувчи барча рейсларини Отатурк номидаги аэропортдан Янги аэропортга ўтказади.
Яқин кунларда яна ёғингарчиликлар кутилмоқда, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пенсионер О.К.нинг хонадонида биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган ва жанжал оқибатида уни ўлдириб, яширинган шахс ушланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг