Самарқанддаги бир қанча кўчалар сув билан тўлди. Бунга қурилиш чиқиндиларининг шаҳар ирригация тизимларини қисман тўсиб қўйгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.
11-синф битирувчиларига касб малакаси дипломини бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги Халқ таълими вазирининг буйруғи лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
«Тошкент» халқаро аэропорти божхоначилари томонидан қуйма тилла бўлакларининг ноқонуний олиб чиқиш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати фош этилди.
Шавкат Мирзиёев Ғиждувон туманидаги «Парвоз Хумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамиятининг ип йигирув ва тўқув корхонасини бориб кўрди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасини зиёрат қилди.
Кеннет Маккензи Жозеф Вотел ўрнига АҚШ ҚК Марказий қўмондонлик қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинлаш маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги барча тавсиялар бўйича ютуқларини эътироф этди.
Яқинда ташкил этилган Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига Дониёр Қодиров раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов америкалик Эммануэль Тэйлорга қарши рингга чиқади
Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар тайёргарлигини мажмуавий текшириш ишлари давом этмоқда.
Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди.
Ўзбекистоннинг энергетика тармоғидаги нарх сиёсати камбағаллар янада камбағалроқ, бойлар эса янада бойроқ бўлишига олиб келмоқда, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Абдулла Арипов бюджетга солиқ тушумлари бўйича чораклик режаларни бажармаса, Тошкент туманлари раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.
Ётоқхонанинг олтинчи қаватидан тушиб кетган Тошкент давлат техника университети талабаси жонлантириш бўлимида вафот этди.
Тошкентда ҳуқуқбузарлик содир этган болаларни одил судлов доирасидан чиқариш бўйича лойиҳа иш бошлади. Мақсад — болаларни махсус таълим-тарбия муассасаларига жойлашнинг салбий оқибатларининг олдини олиш.
Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси уйда эри томонидан зўрлик билан ушлаб турилган ўзбек аёлининг ватанга қайтишига кўмак кўрсатди.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячисига оғир жароҳат етказган хитойлик футболчи уни йўқлашга борди. Шукуровга аравача ва мева тўла сават совға қилди.
«Humo» миллий тўлов тизими апрель ойидан бошлаб амалиётга жорий этилиши маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг